«“Асман” экологик тоза шаҳарни қуриш» лойиҳасининг муаллифларидан бири Руслан Акматалиев «Азаттык» радиосига интервью бериб, Elite House компанияси асосчиси Тимур Файзиев шаҳарни қуриш бўйича давлат дирекциясининг етакчиси бўлиб тайинланганини танқид қилди.
Акматалиев нима учун «лойиҳага умуман алоқаси йўқ одам» етакчи бўлиб тайинланганини тушунмаётганини айтди.
«Икки-уч кунда [президент] Садир Нургожоевич билан гаплашаман. Бари [Тимур] Файзиев фирибгарликда гумонланганини ёзишмоқда. Инвестор келаётганда ким билан ҳамкорлик қилаётганини текширади. Товламачи деган одам билан қандай ишлайди?» — деб савол берди лойиҳа муаллифи.
Акматалиев жамоасининг меҳнатини бошқа одамлар фойдаланади деб ҳам хавотир. У фракция инвестори ўша вақтда давлат дирекцияси йўқ бўлгани сабаб хусусий томон билан шартнома имзолаганини ҳам қўшимча қилди.
«Францияда экологик шаҳар қуриш бўйича мутахассис бор экан. У лойиҳани чизиб, уни президентга кўрсатмоқчи. Биз Қирғизистонга келсак четлатишди. "Асман"га вақтимиз, маблағимиз кўп кетди. Бизнинг меҳнатимизни шундай еб қўйишадими?» — деб қўшимча қилди Акматалиев.
Файзиев Иссиқкўлда «Осмон экологик тоза шаҳарни» қуриш давлат дирекциясининг бош директори бўлиб расмий 4-январда тайинланган. Файзиев ўз аввалроқ «президент ва минкаб раисининг» раҳбарлиги остида ишлашини, унга тўлиқ ижрочи функцияси юкланганини билдирган.
Унинг айтишича, «Асман» «халқ» лойиҳаси бўлади ва «биргаликдаги ҳаракат билан қурилади». У давлат раҳбари даражасидаги жамоа билан 100 млрд доллар инвестиция киритиш бўйича стратегия ишланаётганини билдирган.
Файзиев келажакдаги шаҳар ҳудудида дунёнинг турли бурчидан келган спортчиларни тайёрлайдиган олимпиада шаҳарчаси, Диснейленд аналоги, тиббиёт маркази, университетлар ва этно-шаҳарча бўлишини айтган. Файзиевнинг айтишича, Осмон шаҳрини қурилишига 8-10 йилга яқин вақт кетади. Бироқ маблағ етарли бўлса 5 йилда битирса бўлади.
«“Асман” лойиҳаси устида ишлаяпмиз. Бунинг учун идора ва жамоа тайёрлаяпмиз. Elite House’нинг жамоаси ҳам фаол қатнашади ва давлат раҳбарини бошчилиги ҳам», — деб таъкидлаган у.
2021-йилнинг майида Файзиев Бишкек ҳудудида ер участкаларини олишда коррупцияга, ноқонуний қурилишларга аралашган деган гумон билан қидирувга берилган эди.
Бироқ 7-июлда Бишкекнинг Биринчи май туман суди бизнесмен Тимур Файзиевни ҳеч қаерга кетмаслик ҳақидаги тилхат асосида бўшатган. Кейин Тимур Файзиевга нисбатан очилган ишнинг сабаблари айтилган эмас.
«Асман» шаҳрининг лойиҳаси
«Осмон — келажакдаги экологик тоза шаҳар» деб аталган синов лойиҳаси 2020-йилнинг июлида таништирилган. Шаҳар Иссиқкўл четида — Тору-Айгир қишлоғининг юқори ва Балиқчидан 15 км узоқликка қурилиши айтилмоқда.
Лойиҳа муаллифлари «4 минг гектар майдонни эгаллаган концептуал янги шаҳарни қурилишига шаҳарни таъмирдан чиқаришга кетган маблағдан оз пул сарфланади» деб ҳисоблашади. Шаҳарнинг кўриниши осмондан қўмизга ўхшаши керак.
Муаллифларнинг ғояси бўйича, шаҳарни ишлаб чиқариш инфраструктураси «ақлли шаҳар» классида юқори технологик томондан ишлаб чиқаришга асосланиб, муқобил энергия манбаларидан кенг фойдаланиш, ресурсларни ва транспортнинг кологик тоза турларидан оптимал фойдаланиш, шунингдек яшил иқтисод принципларига амал қилиш билан амалга оширилади.
«Асман»да транспортнинг экологик тоза турларидан фойдаланилиши айтилмоқда. Бундан ташқари, яшил иқтисод принциплари сақланади. Ҳукумат лойиҳа Бишкекни бўшатишга шароит яратиб, ўлкада туризмни ривожлантиришга йўл очилишини билдиришган.
Муаллифлар фикрича, шаҳар 500 минг доимий яшовчига мослашади, бутун эко-шаҳарнинг ўзи 7-10-йил муддатда қурилади. Қурилиш ишлари 20 миллиард долларга баҳоланган.