Соғлиқни сақлаш вазирлиги: МХДҚнинг етакчиси Ташиевнинг аҳволи қониқарли

294

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг матбуот хизмати «Клооп»га Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси бошчиси Камчибек Ташиев пневмонияга чалинганини билдиришди.

Уларнинг маълумотига кўра, ҳозирда МХДҚ бошчиси Республика юқумли касалликлар шифохонасида даволанмоқда, аҳволи қониқарли.

«Консилиум ўтказилди, МХДҚ бошчиси зарур бўлган барча муолажадан ўтмоқда», — деб қўшимча қилишди вазирликдан.

Ташиев пневмонияга чалиниб касалхонага ётқизилганини 5-январга ўтар кечаси ўз манбаларига таяниб бир қанча ОАВлари ёзишди.

МХДҚ бошчиси 2020-йилнинг ёзида ҳам пневмония билан оғриган эди. Унда амалдор ўткир ва икки томонлама пневмонияга чалиниб, оғир аҳволда касалхонага ётқизилгани айтилган.