Қозоғистон: Олмаота шаҳар маъмурияти босиб олинди

352

Олмаотада норозилик акциясига чиққанлар шаҳар маъмурияти биносини босиб олди. Бу ҳақда Vlast.kz нашри маълум қилди.

Уларнинг маълумотига кўра, бинони Республиканинг шаҳар майдонидан келган бир неча минг намойишчилар босиб олган.

«Норози бўлганлар дераза ва эшикларни бузиб, бинога кириб боришмоқда. Куч органлари ҳамон овоз чиқарувчи гранаталардан фойдаланмоқда», — деб билдиради нашр.

Шу билан бирга, журналистлар билдиришича, ўлка майдонидаги ҳарбийлар четга жилдирилаётганини, бироқ уларга нисбатан куч ишлатилмаганини таъкидлашмоқда. Майдонни ўзида ҳамон овоз чиқарувчи гранаталар портлагани эшитилмоқда, босиб олинган маъмурият биносида ёнғин чиқди.

Қозоғистонда чиққан норозилик давом этаётганига тўрт кун бўлди. Шаҳарларда митинг суюлтирилган газнинг нархи қимматлагани сабаб Мангистау вилоятининг Янги-Ўзўн шаҳридан бошланган.

Митинга чиққанлар 2022-йилнинг 1-январидан бошлаб машиналар учун газнинг нархи литрига 120 тенгега (23 сомга) ча кўтарилганидан норози бўлишган. Уларнинг айтишича, ўтган йилнинг ярмида ёқилғи моддасини 55-60 тенгедан (10-13 сомдан) олишган.

Оммавий кўтарилишлар вақтида Қозоғистон ҳукумати истеъфога кетган. Шунга қарамай, митингчилар ҳамон Олмаота, Ақтўбе, Тараз ва бошқа шаҳарларда кўчага чиқишмоқда.