Қозоғистоннинг Orda.kz нашрининг мухбирлари ярадор бўлди

335

Қозоғистоннинг Orda.kz нашри 5-январда Олмаотадаги норозилик акцияси вақтида таҳририятнинг ходимлари яраланганини билдирди. Республиканинг турли шаҳридаги митинглар давом этаётганига тўрт кун бўлди.

Сурат: Orda.kz

Уларнинг маълумотига кўра, журналистларга резина ўқлар тегиб, овоз чиқарувчи гранаталар остида қолган.

«Норозилар қўлларини кўтариб, отмасликни сўрашган, кейин уларга овоз чиқарувчи граната учган. Граната Orda.kz нашрининг мухбири Бек Байтаснинг юзига тегиб, ерга йиқилган. Мухбир қочиб улгуриб, кейин граната портлаган», — деб айтилади билдирувда.

Бундан ташқари, бунгача таҳририятнинг яна бир ходими Леонид Рассказовнинг белига резина ўқ тегиб яраланган. Қозоғистонда чиққан норозилик давом этаётганига тўрт кун бўлди. Шаҳарларда митинг суюлтирилган газнинг нархи қимматлагани сабаб Мангистау вилоятининг Янги-Ўзўн шаҳридан бошланган.

Митинга чиққанлар 2022-йилнинг 1-январидан бошлаб машиналар учун газнинг нархи литрига 120 тенгега (23 сомга) кўтарилганидан норози бўлишган. Уларнинг айтишича, ўтган йилнинг ярмида ёқилғи моддасини 55-60 тенгедан (10-13 сомдан) олишган.

5-январь куни эрталаб Қозоғистон ҳукумати истеъфога чиқиб, бош вазирнинг ваколатлари вақтинча Алихан Смаиловга зиммасига юклангани маълум бўлган. ҳукуматнинг бошқа аъзолари янги таркиб тасдиқлангунча ўз вазифаларини бажаришади.

Ҳукумат истеъфога кетгандан кейин Қозоғистон президенти навбатдаги йиғинини ўтказиб, ҳукумат суюлтирилган газнинг нархига 180 кунга давлат назорати киритилганини билдирган.

Шу билан бирга Токаев газнинг нархи қимматлагани сабаб норозиликка йўл берилгани учун ҳукуматга, энергетика вазирлиги ҳамда «КазМунайГаз» ва «Казакгаз» компанияларига юкланишини қўшимча қилган.

Бироқ, Токаевнинг билдирувларига қарамай норозиликлар давом этмоқда.