Тадбиркор, Elite House қурилиш компанияси асосчиси Тимур Файзиев Иссиқкўлга Осмон шаҳрини қуриш бўйича давлат дирекциясининг бош директори бўлиб тайинланганини билдирди. Бу ҳақда у Instagram саҳифасига 31-декабрь куни ёзди.
Бироқ министрлар кабинетининг сайтида тадбиркорни қайси лавозимга тайинлангани ҳақида буйруқ эълон қилинмади. Давлат дирекциясининг қонунига кўра, бош директорни минкаб раиси ўзи тайинлайди ва ишдан бўшатади.
Файзиев эса «президент ва минкаб раисининг» бошчилигида ишлашини таъкидлади.
«Ҳозир менга ижройи функция тўлиқ берилди. Мен “Асман” бўйича лойиҳа директориман. Шу сабаб “Асман” саҳифасига [ижтимоий тармоқдаги] таклифларни юборинглар», — деди у.
Тадбиркорнинг айтишича, «Асман» лойиҳаси «халқона» бўлади ва «қўшма ҳаракат билан қурилади».
«Ҳозирда ўнга яқин потенциал инвесторлар бор. [Улар билан] яқин орада учрашиб, сўзлашиб у ерда нима бўлишини муҳокама қиламиз», — деб билдирди Файзиев.
У давлат раҳбарлари даражасидаги жамоа билан 100 млрд доллар инвестиция киритиш бўйича стратегия ишланаётганини таъкидлади.
Файзиев келажакдаги шаҳар ҳудудида дунёнинг турли бурчидан келган спортчиларни тайёрлайдиган олимпиада шаҳарчаси, Диснейленд аналоги, тиббиёт маркази, университетлар ва этно-шаҳарча бўлишини айтди.
«Бу ерда қизиқарли кўп нарсалар бўлади», — деб қўшимча қилди тадбиркор.
Файзиевнинг айтишича, Осмон шаҳрини қурилишига 8-10 йилга яқин вақт керак. Бироқ агар маблағ етарли бўлса 5 йилда битирса бўлади.
«“Асман” лойиҳаси устида ишлаяпмиз. Бунинг учун кеңче ва жамоа тайёрлаяпмиз. Elite House’нинг жамоаси ҳам фаол қатнашади ва давлат раҳбарини бошчилиги ҳам», — деб таъкидлади у.
Бунгача президентнинг собиқ маслаҳатчиси Равшанбек Сабиров Осмон шаҳрини қурилиши 2022-йилнинг март ойида бошланиши мумкинлигини айтган эди.
«Биз келажакда Осмон шаҳрини қурамиз. Бунинг учун сармоячилар ҳам бор. Бизни вакиллар Францияга бориб музокара ўтказишди. Улар бир қанча ҳужжатларни имзолашди […] Мени фикримча [2022-йилнинг] мартида Осмон шаҳрини қурилишини бошлаймиз», — деган Сабиров.
«Асман» лойиҳасини амалга оширувчи давлат дирекцияси
Октябрнинг бошида минкаб томонидан «Осмон экологик тоза шаҳарни» қуриш давлат дирекциясини тузгани маълум бўлди.
Қарорга кўра, дирекция Балиқчи шаҳрида бўлади.
Давлат дирекцияси қуйидаги функцияларни бажаради:
- «Осмон экологик тоза шаҳрини» қуриш учун давлат ва маҳаллий ўз-ўзини бошқариш органлари ишини коордианция қилади;
- «Асман» шаҳрини лойиҳалаш ва қуриш бўйича буюртмачининг функцияларини бажаради;
- Инвестициялардни жалб қилиш ва ресурс билан таъминлашни бошқаради;
- Лойиҳани мониторинг қилади ва уни баҳолайди.
Файзиевни қидирув эълон қилиш
27-майда бир қанча ОАВлари шахсий манбаларига таяниб, Тимур Файзиев коррупцияга аралашган деган гумон билан қўлга олинганини ёзишган.
Бироқ кўп ўтмай Файзиевни қаерда экани ҳозирда номаълумлиги ва суд уни қамоққа олишга сиртдан қарор чиқаргани маълум бўлган.
Кейинчалик бош прокуратура Файзиев Бишкек ҳудудида ер участкаларини ноқонуний олишда коррупцияга аралашган ва ноқонуний қурилиш олиб борган деб гумонланаётганини билдирган. Шу билан бирга бизнесмен қидирувга берилган.
Бироқ 7-июлда Бишкекнинг Биринчи май туман суди бизнесмен Тимур Файзиевни ҳеч қаерга кетмаслик ҳақидаги тилхат асосида бўшатган.
Суд тушунтиришича, қарор 6-июлда ҳарбий прокурорнинг катта ёрдамчисининг илтимоси билан қабул қилинган. Файзиевга нисбатан чиқарилган ҳеч қаерга кетмаслик ҳақидаги тилхат судгача ва суд текшируви тугагунча кучида бўлиши муълум бўлган.
Кейин Тимур Файзиевга нисбатан очилган ишнинг сабаби айтилмаган.
«Асман» шаҳри
«Осмон — келажакдаги экологик тоза шаҳар» деб номланган синов лойиҳаси президентнинг маслаҳатчиси Равшанбек Сабиров раҳбарлиги остида 5-июлда таништирилган. Унда сайёҳлик ва инвестиция салоҳияти юқори ҳудудларни ривожлантириш масаласи муҳокама қилинган.
Лойиҳа муаллифлари «4 минг гектар майдонни эгаллаган концептуал янги шаҳарни қурилишига шаҳарни таъмирдан чиқаришга кетган маблағдан оз пул сарфланади» деб ҳисоблашади. Шаҳарнинг кўриниши осмондан қўмизга ўхшаши керак.
Муаллифлар фикрича, шаҳар 500 минг доимий яшовчига мослашади, бутун эко-шаҳарнинг ўзи 7-10-йил муддатда қурилади. Қурилиш ишлари 20 миллиард долларга баҳолангани айтилган.
Муаллифларнинг айтишича, лойиҳани амалга ошириш иқтисодга жиддий инвестиция жалб қилишга, янги иш ўринлари тузишга ҳамда маҳаллий қурилиш материаллари, озиқ-овқат, хизмат кўрсатишга талабни оширишга имкон беради.
Уларнинг ғояси бўйича, шаҳарни ишлаб чиқариш инфраструктураси «ақлли шаҳар» классида юқори технологик томондан ишлаб чиқаришга асосланиб, муқобил энергия манбаларидан кенг фойдаланиш, ресурсларни ва транспортнинг кологик тоза турларидан оптимал фойдаланиш, шунингдек яшил иқтисод принципларига амал қилиш билан амалга оширилади.