Қирғизистонда охирги суткада коронавирусдан икки бемор вафот этди

315

Соғлиқни сақлаш вазирлиги 5-январь ҳолатига кўра, Қирғизистонда коронавирус инфекцияси билан касалланган икки бемор вафот этганини маълум қилди.

Умуман олганда, пандемия бошланганидан бери коронавирусдан 2809 киши коронавирус юқтириш оқибатида вафот этди.

Маълумотга кўра, охирги кеча-кундуз ичида коронавируснинг янги 152 ҳолати аниқланганини маълум қилди.

  • Бишкек - 112;
  • Ўш - 10;
  • Чуй вилояти - 12;
  • Ўш вилояти – 11;
  • Иссиқкўл вилоятида – 3 та;
  • Жалолобод вилояти - 4 та.

Пандемия бошлангандан бери жами коронавируснинг 185 031 ҳолати қайд этилган.

Шунингдек, охирги кеча-кундузда  53 нафар бемор шифохоналардан чиқарилди. Касаллик бошланганидан бери жами 180 050 нафар бемор касалликдан тузалган.