Хотинини ўлдиришда гумонланган фуқаро вақтинча сақлаш жойида ўз жонига қасд қилмоқчи бўлди

376

Таласда аёлини ўлдиришда гумонланиб ушланган, вақтинчалик сақлаш жойига киритилган фуқаро ўзини осишга ҳаракат қилди. Маълумотни «Клооп»га Қирғизистонни қийноқларни олдини олиш бўйича миллий марказнинг ҳудудий етакчиси Нурлан Абдираимов тасдиқлади.

Абдираимовнинг айтишича, гумондор чойшабнинг бўлагидан ясалган арқонга ўзини осмоқчи бўлган. Бироқ вақтинча сақлаш жойининг назоратчилари ўз вақтида билиб, қутқариб қолишди.

«Ҳозирда қўлга олинган одам руҳий томондан зўриқиб, яшагиси келмаяпти, у тезкор психологик-психиатрия ёрдамига муҳтож. Ҳозирда ҳаёти ва соғлиғига хавф йўқ», — деди миллий марказ етакчиси.

Аёлини ўлгунча калтаклаган

3-январда Талас ВИИБнинг матбуот хизмати «Клооп»нинг журналистига аёлини ўлдиришда гумонланиб унинг эри қўлга олинганини маълум қилган.

Маълумотга кўра, 29 ёшдаги аёл вафот этгани ҳақидаги билдирув 29-декабрда Талас ТИИБга келган — марҳумнинг жасади ўз уйидан топилган. Воқеа жойга тезкор тергов гуруҳи бориб, аёлнинг танасида кўкарган доғларни кўришган.

Бу факт Талас ТИИБнинг электрон журналига рўйхатга олиниб, «Кутилмаганда одам ўлимига олиб келган соғликка оғир зарар етказиш» моддаси бўйича жиноий иш қўзғаган.

Милиция ходимлари жиноятда гумонланувчи сифатида жабрланувчининг 33 ёшдаги турмуш ўртоғини қўлга олган.

Барча ҳолатларни аниқлаш учун суд-тиббий экспертизалар тайинланди. «Турмуш» нашрининг маълумотига кўра, Талас туман суди қўлга олинган фуқарони икки ойга қамоққа олган.

Айрим ОАВлари ҳибсга олинган одам йўл хавфсизлигини таъминлаш бошқармасида ишлашини ёзишган.

Қирғизистон — аёллар учун Марказий Осиёдаги энг хавфли давлат

Аёлларнинг тинчлик ва хавфсизлик бўйича глобал индекси (WPS Index) рейтингига кўра, Қирғизистон Марказий Осиёдаги аёллар учун энг хавфли давлат деб топилган.

Дунёдаги аёллар учун энг хавфли ўлкалар Афғонистон, Сурия, Яман, Покистон ва Ироқ экани айтилди.

Бош прокуратуранинг маълумоти бўйича, деярлик ўн йил ичида «Одам ўлдириш» моддаси бўйича 762 жиноий иш аёл киши ўлдирилгани учун қўзғалган.

Кўп ҳолларда қотиллик эркак киши томонидан қилиниши аниқланган. Бизнинг таҳлил фемициднинг 75% ўлдирилган аёлга таниш бўлган одам, шериги, қариндоши ёки турмуш ўртоғи томонидан қилинишини кўрсатади. Шундай бўлса ҳам аёлларнинг ҳаётига кўпрок эрлари хавф солган. Аёлларни ўлдириш ҳолатларининг 11% кўчада нотаниш одам томонидан бўлган.

Фемицид эркак аёлдан юқори туради деган ғоядан келиб чиқади, масалан, аёл кишини хусусий мулки қатори кўришдан пайдо бўлади. кўпроқ фемицид стереотип бўлиб қолган гендер ролларга бўйсундиришга мажбурлашда — эркак қандай деса аёл ўзини шундай тутиши керак, шундай кийиниши керак дегандан келиб чиқади.

Сиз ёки сизнинг яқинларингиз зўравонликка учраган ҳолда мурожаат қиладиган кризис марказларининг манзиллари ва телефон рақамлари:

  • «Шанс» кризис маркази — Бишкек, Чуй проспекти, 207, 509 кватира, телефон: 0709710320;
  • «Сезим» кризис маркази — Бишкек, Табишалиев кўчаси, 3, телефон: 0312512640;
  • ОО «Энсан — Диамонд» — Ўш, Ленин кўчаси, 205/105, телефон: 0772328960, 0322222965;
  • «Акылкарачач» кризис маркази — Ўш вилояти, Гулчў қишлоғи, Набережная кўчаси, 1, телефонлар: 0555281423, 0776281423;
  • «Аруулан» кризис маркази — Ўш, Ленин кўчаси, 205, телефонлар: 0776380777, 0322255608;
  • «Ак журок» кризис маркази — Ўш, Ленин кўчаси, 205, телефонлар: 0550231329, 0322245976;
  • ОО «Мээрбан» кризис маркази — Ўш, Ленин кўчаси, 312/23, телефон: 0773843461;
  • НПО «Тендеш» кризис маркази — Норин, Қирғиз кўчаси, 31/3, телефонлар: 0700257890, 0352250270, 03522295047;
  • «Аялзат» жамоат жамғармаси қошидаги «Маана» кризис маркази — Талас, Тагайбаев кўчаси, 274/2, телефонлар: 0557484713, 0342255885;
  • «Жаныл Мырза» кризис маркази — Баткен, Сидиков кўчаси, 3, телефон: 0777393077;
  • «Каниет» кризис маркази — Жалолобод, Б.Осмонов кўчаси, 113, телефон: 0372255084;
  • ОО «Аялзат — развитие женских инициатив» — Қоракўл, Абдрахманов кўчаси, 105-14, телефонлар: 0392251091, 0553835717;
  • «Алтынай» кризис маркази, Чолпон-Ота — 0709694550;
  • «Мээрман» кризис маркази, Қоракўл — 0706383637;
  • Аёлларга ёрдам бериш ва реабилитация маркази «Химая», Қоракўл — 0702223535, 0551733390.