4-январь тонгида «Тазалык» муниципал ишхонасининг 35 ёшдаги ходимини машина уриб кетиб ҳалок бўлди. Бу ҳақда милициянинг патрул хизматидан «Клооп»га маълум қилишди.
Маълумотга кўра, воқеа тахминан соат 8:15 атрофида Бишкек ИЭМга яқин ҳудудда содир бўлди. «Тойота пробокс» машинасининг 40 ёшдаги Р.Г. исмли ҳайдовчиси Шабдан ботир кўчаси билан кун чиқар томонга кетаётиб йўлни супуриб юрган К.С исмли фуқарони уриб кетган. «Тазалык» ходими олган жароҳати сабаб воқеа жойида вафот этган.
Патрул милициясининг матбуот хизмати ҳозирда машина жарима майдонига олиб келиниб, ҳайдовчи Бишкек ШИИББнинг тергов хизматига етказилганини қўшимча қилди. Тегишли экспертизалар тайинланиб, йўл ҳалокатини келиб чиқиш сабаблари аниқланмоқда.
Бу охирги ойларда «Тазалык» ишхонаси ходимининг ўлими билан тугаган учинчи йўл ҳалокати. 2021-йили 12-декабрь куни тонгги соат 06:45 атрофида Бишкекдаги Ипак йўли проспектида «Тазалык» ишхонаси ходимини Mazda русумидаги машина уриб, 47 ёшдаги фуқаро касалхонага кетаётиб йўлда вафот этган.
Mazda’нинг 23 ёшли ҳайдовчиси тез ёрдам хизматини чақирган. Бишкек ШИИБнинг матбуот хизмати «Йўл ҳаракати ва автомототранспорт воситаларини эксплуатация қилиш қоидаларини бузиш» моддаси билан жиноий иш қўзғаб, ҳайдовчи М.К вақтинча сақлаш жойига киритилганини маълум қилган.
2021-йилнинг 18-декабрга ўтар кечаси тунги соат 01:20 атрофида Исхак Масалиев кўчасида «Тазалык» муниципал ишхонасининг 61 ёшдаги ходимини машина уриб кетган. Муниципал ишхона ходими воқеа жойда вафот этган. Унда ҳайдовчи маст ҳолда экани айтилган.
Муаллиф: Бегайим Талантбекова