Centerra Қирғизистон билан сўзлашувларни олиб борганини тасдиқлади ва ўз талабларини айтди

403

Канаданинг Centerra Gold Inc компанияси қирғиз ҳукумати билан музокаралар ўтказганини ва томонлар ўртасида тинчлик шартномаси муҳокама қилинганини тасдиқлади.

Centerra Gold ўзининг «филиал» компанияси «Кумтўр Голд Компани» орқали Марказий Осиёдаги йирик кон деб ҳисобланган Қумтўрни ишлатиб келган. Қирғизистон Centerra Gold’ акциясининг 26%га эгалик қилади ва компания акцияларининг йирик сақловчиси бўлиб ҳисобланади.

Қумтўр кони атрофидаги можаро 2021-йили май ойида бошланган. Аввал суд Канада компаниясини экологияни бузишлари учун миллиардлаган доллар жаримага тортган. Кейин қирғиз ҳукумати «Қумтўр»га ташқи бошқарувни киритган.

Centerra қандай шарт қўйди

3-январда канадалик компания «ОАВдаги “Қумтўр” олтин кони шартнома асосида Қирғизистонга ўтказиб бериши мумкинлиги ҳақидаги билдирувларга тушунтириш» сифатида баёнот берди.

Centerra бу масала бўйича қандай қарор қабул қилинмасин шу асосида қуйидаги шартлар бўлиши керак деб ҳисоблайди:

  • Centerra Centerra Gold Inc. компаниясини «Кыргызалтын» очиқ акционерлик жамиятига қарашли (Қирғистоннинг улуши 100%) тахминан 26,1%ни ташкил қилган аввалги акциясини ўзига ўтказиб олади. Centerra Gold акция қўлга теккандан кейин уни бекор қилади;
  • Қирғизистон Centerra’нинг Қирғизистондаги икки филиал компаниясига тўлиқ жавобгарлик олади. (Бу ерда «Кумтўр Голд Компани» ва «Кумтўр Оперейтинг Компани» ҳақида сўз бўлмоқда);
  • «конни олдириб қўйгани сабаб» Centerrа Қирғизистонга 2021-йил учун дивиденд тўламаган, энди «Кыргызалтынга» тўлаб беради;
  • Centerra ўзининг Қирғизистондаги икки филиал компанияси ўртасидаги фирмалар аро балансни изга солишга боғлиқ «айрим бошқа молиявий мукофот» тўлайди;
  • Centerra’нинг директорлар кенгаши таркибидан «Кыргызалтын»нинг икки номзоди истеъфога кетади;
  • Томонлар тўлиғи билан барча даъволардан бош тортишади ва жавобгарликни ўз зиммасига олмасдан барча юрисдикциялардаги суд текширувларини тўхтатади.
Centerra’ президенти ва ижройи директори Скотт Перри ўша вақтдаги бош вазир Сапар Исаков билан, 2017-йил. Сурат: 24.kg МА

«Қирғиз Республикасининг вакиллари билан музокаралар давом этмоқда ва таклиф қилинган қарорларни бирортаси бажарилади деган кафолат йўқ. Шунингдек, бу қарорни охирги иқтисодий ва бошқа шароитларга нисбатан ҳам ҳеч қандай кафолати йўқ. Қандай қарор бўлмасин, якунловчи охирги келишув турида тайёрланиши керак», — деб таъкидлади канадалик компания.

Президентнинг баёноти

Ҳозирча қирғиз ҳукумати Centerra’нинг билдирувига изоҳ бермади. Бироқ президент Садир Жапаров 2-январда Қумтўр конига борган. Унда «Канаданинг Centerra Gold компанияси билан музокараларда яхши томонга ўзгаришлар бор» деб таъкидлаган.

«Ҳозирда томонлар бошқа нарсалар билан бирга “Кумтўр Голд Компани” компаниясини тўлиқ Қирғиз Республикасига ўтказиб бериш шарти бўлган тинчлик шартномасини муҳокама қилишни тугатмоқда. Давлат раҳбари яқин орада томонлар орасидаги кўп йиллик фикр келишмовчиликларга нуқта қўйилишига ишонч ортди», — деб билдиришган президент маъмуриятидан.

Минкаб раиси Акилбек Жапаров, «Кумтўр»нинг ташқи бошқарувчиси ва Садир Жапаров Қумтўр конида. Сурат: президент маъмуриятининг матбуот хизмати

Centerra билан музокаралар

Сентябрнинг охирида Женевада қирғиз томон билан Centerra’нинг музокараларини биринчи босқичи ўтган. Қирғизистон делегациясини минкаб бошчиси Акилбек Жапаров ва МХДҚ бошчиси Камчибек Ташиев олиб борган. Канада компаниясидан Centerra’ни ижрочи директори Скотт Перри вакиллик қилган.

Қирғиз томон билдиришича, учрашувни Centerra’нинг ижрочи директори Скотт Перри таклиф қилган. Натижада томонлар ёпиқ эшик ортида сўзлашишга келишишган.

Минкаб раиси билдиришича, Centerra’ вакиллари агар ўлка канадалик компаниядаги акцияларидан воз кечса конни Қирғизистонга қолдиришга тайёрлигини билдиришган.

Қирғизистон тўлиғи билан умумий давлат мулкни бошқариш фондига қарашли «Кыргызалтын» давлат ишхонаси орқали Centerra акциясининг 26%га эгалик қилади — бу деярлик 600 млн доллар. Centerra акциялари Торонто ва Нью-Йоркдаги фонди биржаларида сотилади.

«Улар принципиал турда Қирғизистондан кетдик деган қарорни айтди. Бироқ "сизлар 26% акциянгизни бизга берасизлар" деган фикрни айтишмоқда. Биз бундай бўлмайди, даъвойимиз кўп дедик. Энг муҳими икки томон бир-биримизни эшитдик. Танқид ва талабларнигина айтмасдан бу масалани қандай йўллар билан ҳал қилсак бўлади деган бир қанча механизмларни сўзлашдик. Кейинги қадамларни кўрамиз», — деб билдирган Жапаров биринчи сўзлашувдан кейин.

23-декабрда қирғиз томон билан Канаданинг Centerra Gold Inc. компанияси ўртасида музокараларнинг иккинчи босқичи бошланган. «Кумтўр Голд Компани»нинг матбуот хизмати томонлар кон атрофида юзага келган ҳолат бўйича фикр алмашиб, суд текширувига боғлиқ масалаларни муҳокама қилишди деб билдирган.

25-декабрда президент Садир Жапаров Centerra компаниясига юзланиб, «Кумтўр» масаласини музокаралар йўли билан ҳал қила олмаса, унда Қирғизистон уларга қарши экология даъвосини очишини айтган.

Қумтўр атрофидаги воқеалар

Қумтўр атрофидаги можаро ва Centerra Gold Inc. компанияси билан қирғиз ҳукумати ўртасидаги суд текширувлари давом этаётганига ярим йилдан ошди.

17-майда депутатлар «Кумтўр Голд Компани»га сирдан бошқарув киритиб, у ерга Centerra’нинг директорлар кенгаши собиқ аъзоси Тенгиз Бўлтурукни раҳбар қилиб тайинлаган.

Қирғиз ҳукумати канадалик компанияга қўйган энг асосий даъво — экологияга зарар. Масалан, шу йилнинг май ойи бошида Бишкекнинг Октябрь туман суди «Кумтўр Голд» ишхонасидан давлат фойдасига 261,7 млрд сом ёки 3 млрд доллар ундириб олишга қарор қилган. Суд компанияни Қумтўр конини ишлатишда Лисий ва Давидов музликларига қолдиқларни тўкишда айблаган.

12-майда Қумтўр фаолиятини текширган давлат комиссияси ишининг дастлабки натижаси чиқарилиб, олтин қазувчи компаниядан, аввал суд талаб қилган маблағларни ҳисобга олиш билан 459 млрд сом (4 млрд 252 млн доллар) ундириш таклиф қилинган.

Centerra Gold Inc. қирғиз ҳукумати ҳаракатларига жавоб қилиб, Қирғизистон ҳукуматига қарши арбитраж мажбурий текширувни таклиф қилган. Centerra бу ҳаракатлар Қумтўр бўйича инвестициявий келишувларни бузмоқда деб ҳисоблайди.

Қирғиз ҳукумати охирги бир неча ойда «Кумтўр» энди Қирғизистонга қарашли ва Centerra ўзи ҳам бу фактни тан олди деб бир неча марта айтган. Канада компанияси эса бу билдирувларни инкор қилиб келади.