Қирғизистонда COVID-19 юқтирган икки бемор вафот этди

350

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг матбуот хизмати 4-январда билдиришича, сутка ичида COVID-19 юқтирган икки бемор вафот этган. Пандемия бошлангандан бери мамлакатда коронавирусдан вафот этганларнинг умумий сони 2 807 нафарга етди.

Охирги кеча-кундузда коронавируснинг 52 янги ҳолати қайд этилди. Бишкекда — 34, Ўшда – 10, Иссиқкўлда — 1 ҳамда Жалолободда — 6 ҳолат қайд этилди. Пандемия бошлангандан бери мамлакатда 184 879 кишига COVID-19 юққан.

Бир сутка ичида 50 нафар бемор коронавирусдан тузилиб чиқди. Шундай қилиб пандемия бошлангандан бери 179 997 киши касалликдан тузалди.