Соғлиқни сақлаш вазирлигининг матбуот хизмати Қирғизистонда ўтган сутка ичида коронавирус билан касалланган бир бемор вафот этганини маълум қилди.
Пандемия даврида Қирғизистонда коронавирусга чалинган жами 2805 нафар бемор вафот этгани маълум қилинган.
Шунингдек, охирги кеча-кундуз ичида коронавируснинг янги 41 ҳолати аниқланган.
Бишкекда 39 та, Ўш шаҳрида эса 2 та ҳолат аниқланган. Республиканинг бошқа вилоят ва шаҳарларида янги ҳолатлар қайд этилмаган.
Пандемия бошлангандан бери мамлакатда 184 827 нафар COVID-19 инфекцияси аниқланган.
Охирги суткада коронавирусга чалинган 44 нафар бемор тузалиб, шифохонадан чиқарилди. Шу билан жами 179 947 нафар бемор тузалиб касалхонадан чиққан.
Ҳозирда 270 нафар бемор касалхоналарда, 319 нафар бемор эса уй шароитида даволанмоқда.