«Шамбала» фильми Moving Film Festival’да етти мукофотга эга бўлди

322

Қирғизистонлик режиссёр Артикпай Суйундуковнинг «Шамбала» киноси Moving Film Festival’да етти мукофотга эга бўлди. Бу ҳақда «Кыргызфильм» киностудияси маълум қилди.

Мустақил кинорежиссёрларнинг фестивали Эронда 28-декабрдан 31-декабргача бўлиб ўтди. Ҳакамлар гуруҳи «Шамбала» киносини етти номинацияда энг яхши деб топди:

  • «Энг яхши оператор» — Акжол Бекболотов ва Мурат Алиев;
  • «Энг яхши композитор» — Мурзали Жеенбаев;
  • «Энг яхши овоз режиссёри» — Бакит Ниязалиев ва Калибек Шерниязов;
  • «Энг яхши монтаж» — Наргиза Маматкулова, Караш Жанишов ва Элдияр Мадаким;
  • «Энг яхши грим» — Айгул Кидиралиева;
  • «Энг яхши костюм» — Айгул Кидиралиева;
  • «Энг яхши визуал эффект (VFX)» — Элдияр Мадаким ва Изат Абдраимов.

«Шамбала» фильми

«Шамбала» фильмидан кадр.

«Шамбала» фильми ёзувчи Чингиз Айтматовнинг «Ак кеме» повести асосида 2020-йили тасвирга олинган. Ўша йили Шанхай халқаро кинофестивалида фильмнинг бутун дунё премьераси бўлган.

Ўтган йилнинг 26-августида Бишкекнинг «Манас» кинотеатрида кинони миллий намойиши бўлган. унга Министрлар кабинети раисининг ўринбосари Жилдиз Бакашова, собиқ маданият вазири Кайрат Иманалиев ва ижодкорлар гуруҳи қатнашган.

Жилдиз Бакашова «Шамбала» фильми режиссёрнинг кўп йиллик тажрибасининг самараси эканини таъкидлади.

Фильм режиссёри, Қирғиз Республикасининг халқ артисти Артикпай Суйундуков кинони тасвирга олишга Чингиз Айтматовдан рухсат олиб, ёзувчи фотиҳа берганини айтган.

«Бу фильмни тасвирга олиш учун Айтматов оғамиз ҳаёт бўлган вақтда рухсат олиб, у билан келишиб, сўзлашганмиз. Шунда кинони бошқача кўзқараш билан олишимни тушунтирдим. Фильмни олишга ёзувчи фотиҳа берган», — деб билдирган Суйундүков.

Тасвирчи Болсунбек Таалайбек фейсбук саҳифасида фильм ҳақида фикр билдириб, режиссёр бирорта ҳам "тирикчиликнинг майда-чуйдаларига" чалғимай, жиддий томонларига эътибор қаратилганини таъкидлаган. Шунингдек, «болани бизнинг ҳаётимизга қилган қаршилиги (протест), унинг қилган ишлари бизни оз бўлса ҳам уйғонинглар дегандай» деди у.

1974-1975-йиллари ёзувчи Чингиз Айтматовнинг повести асосида Болот Шамшиев «Оқ кема» фильмини тасвирга олиб, примьераси 1976-йили 22-ноябрда Москва шаҳрида бўлган. фильм Фрунзе шаҳрида ўтган IX Бутун иттифоқ кинофестивалида бош совринни олиб, СССРнинг давлат мукофотини олган.

Ўтган йилнинг 25-апрелида Суйундуковнинг фильми 2020-йилнинг «Балтика, Грузия ва МДҲ давлатларининг энг яхши фильми» номини олиб, Россиянинг «Ника» кино мукофотини қўлга киритган.

2021-йилнинг ноябрида Суйундуков фильми Лос-Анжелесда ўтган Бутун жаҳон Осиё кинофестивалида «томошабинларнинг танлови мукофотини» олган.