Видео: Тожикистон томон Самаркандекнинг ҳудудига 13 ҳандак қазигани айтилди

441

1-январда Баткен вилоятининг Самаркандек қишлоқ ҳукумати ҳудудига 13 хандақ қазилгани ҳақида видео тарқалди. Видео муаллифи уларни «тожик ҳарбийлари қазганини» айтиб, давлат раҳбари Садир Жапаровга ва МХДҚ раисига мурожаат қилди.

«Ҳурматли Садир Нуркожоевич, Камчибек Ташиев, Баткен вилоятига ҳарбий техникаларни, ўқ-дориларни беришингизни сўраймиз», — деди у.

Видео муаллифи 2021-йилнинг декабрь ойи бошида хандақлар «йўқ эди» деб таъкидлаган.

Ҳозирда чегара хизмати мазкур видеога изоҳ бермади.

Декабрь ойида чегарада бўлган воқеалар

16-декабрда Баткен туманининг Кўчў-Бою қишлоғи ҳудудида Тожикистон чегарачилари осмонга ўқ отишган. Дастлаб тожик ҳарбийлари қишлоққа кириб келиб, қирғиз фуқаролари қилаётган қурилиш ишларини тўхтатишни талаб қилишган. Бу ҳаракатлар қирғизистонликларни норози қилиб, ўртада келишмовчилик юз берган.

Кейин Қирғизистон билан Тожикистоннинг чегара хизмати вакиллари учрашган. Унда қирғизистонликлар қурилиш ишларини чегарага яқин ҳудудда эмас, Кўчў-Бою қишлоғи ичида олиб бораётгани аниқланган. Шу сабаб тожик томон қурол «ноқонуний қўлланилганини» тан олган.

Шунингдек, Тожикистоннинг чегара вакили можарога сабаб бўлган ҳарбийларга «чора кўрилади» деб ишонтирган.

22-декабрда Лайлак туманидаги қирғиз-тожик чегара ҳудудига яқин Максат — Ёшлик автойўлида кетаётган КамАЗга тожик ҳарбийлари ўқ отишган.

Маълумотга кўра, ҳайдовчи ариқдан сув олаётганда қўшни давлатнинг уч чегарачиси унинг машинасига ўтириб, Тожикистон ҳудудига ҳайдашни талаб қилишган. Ҳайдовчи йўлини чегарачиларнинг назоратида давом эттирган.

Кўп ўтмай қирғиз фуқароси унинг ортида келаётган машинани йўлини тўсиб, уни «тожик ҳарбийлари олиб кетаётганини» бақириб айтишга улгурган. Тожик ҳарбийлари оғир юк ташувчи машинадан қочиб тушиб, КамАЗнинг ғилдиракларига ва олд ойнасига уч марта ўқ отишган. Шу сабаб қирғизистонлик ҳайдовчи ойна синиқларидан жароҳатланган.

Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеога уч тожик тожик ҳарбийи қочиб кетаётгани тушиб қолган. Бундан ташқари, видеода воқеа бўлган жойда маршрутга тўхтаб турганини, унинг йўловчилари дала томондан қайтиб келишганини кўриш мумкин.

Видео муаллифи «тожик ҳарбийлари қочиб кетяпти, кузатув минорасидан йўлгача чиқиб келибди» деган. Жароҳатланган ҳайдовчи қочиб кетаётган тожик чегарачиларни уни томонга ўқ отишганини тасдиқлаган.

Эртаси куни Баткен тумани Кўк-Тош қишлоғидаги Дахма ҳудудида номаълум кишилар ов қуролидан Тожикистон фуқаросининг уйига икки марта ўқ отган. Қирғизистоннинг ҳуқуқ органлари воқеа бўйича тергов бошлаган. Бироқ Қирғизистон ҳудудида ўқ отилган ҳолат аниқланган эмас.