Қирғизистонда охирги суткада коронавирусдан икки киши вафот этди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги 2-январь ҳолатига кўра коронавируснинг 38 янги ҳолати аниқланганини билдирди.
Бишкек шаҳрида 32 киши, Ўш шаҳрида 4 киши коронавирус юқтирди. Жалолобод вилоятида икки киши касалга чалинди. Қолган вилоятларда коронавируснинг янги ҳолати қайд этилмади.
COVID-19 пандемияси бошлангандан бери Қирғизистонда касалга чалинганларнинг умумий сони 184 786га етди. Давлат бўйича 179 871 киши вирусдан тузалди. Коронавирусдан умумий 2 804 киши вафот этди.
Ҳозирда 267 нафар бемор касалхонада, 326 киши эса уй шароитида даволанмоқда.