29-декабрда олтинчи чақирилишнинг депутатлари давлат резиденцияга байрам дастурхонига йиғилишди. Тадбирда олинган суратларни депутатлар ўзлари ва чақирилган артистлар эълон қилишди.
Улар ижтимоий тармоқдаги саҳифаларига Талант Мамитовни еттинчи чақирилишнинг спикери бўлиб тайинланиши билан табриклагани келганини ёзишди. Тадбирга қатнашган депутатлар орасида Чингиз Макешов, Самат Ибраев, Бейшанали Нурдинов, парламентнинг собиқ вице-спикери Аида Қасималиева ва бошқалар бор.
«Жогорку Кенешни олтинчи чақирилишини спикери Талант Турдумаматович билан кўп ишладим. Феъли оддий, оғир, яхши юрист, асосийси одамгарчилиги юқори қирғиз йигити. 7-чақирилишнинг спикери бўлишингиз билан чин юракдан табриклайман, Талант Турдумаматович», —деб ёзди ўзининг Инстаграм саҳифасига Аида Касималиева.
Президентнинг матбуот котиби Эрбол Султанбаевнинг айтишича, Садир Жапаров бу тадбирга қатнашмаган.
«Президент қатнашмади, биз нима деб изоҳ берамиз?» — деди у «Клооп»га берган интервьюсида.
Бунгача бир қанча ОАВларида муддати тугаган парламент дептатларини «Ала-Арча-1» давлат резиденциясига президент Садир Жапаров чақиргани ҳақида маълумот пайдо бўлган. Султанбаев бу маълумотни инкор қилди.
Депутатларни Садир Жапаров ўзи чақирганини халқ вакиллари ҳам айтишган. Депутат Евгения Строкова Vesti.kg нашрига берган интервьюсида учрашувнинг мақсади номаълум эканини, резиденцияга чақириш депутатларга ёзма равишда келганини айтишди.
Парламентнинг янги спикерини сайлаш
Жогорку Кенешни еттинчи чақирилишининг янги сайланган депутатлари 29-декабрдаги биринчи иш кунида Талант Мамитовни раис қилиб сайлашган. Бу хизматга Адахан Мадумаровнинг ҳам номзоди кўрсатилган.
Овоз бериш ёпиқ ўтиб, янги спикерни 87 депутат сайлади. Мамитовнинг номзодини 63 парламентарий қўллади, Мадумаровга эса 10 депутат овоз берди. Яна 14 депутат икки номзодга ҳам қарши овоз беришди.
Мамитовни номзодини «Ынтымак» фракцияси кўрсатди, Мадумаров номзодини ўзи лидерлик қилган «Бутун Кыргызстан» кўрсатди.