Ақилбек Жапаров Жээнбековлар билан қуда бўлди, ёшларга собиқ президент дуосини берди

Парламентнинг собиқ депутати Асилбек Жээнбековни қиз узатиш тўйида олинган суратлар ОАВларида эълон қилинди. Жээнбековнинг қизи министрлар кабинеининг раиси Акилбек Жапаровга келин бўлди.

Kaktus.media нашри 25-декабрда ўтган тўйдан сурат ва видео жойлади. Маросимга собиқ депутатнинг акаси, собиқ президент Соооронбай Жээнбеков ва куёвнинг отаси Акилбек Жапаров ва уларнинг яқин қариндошлари қатнашишган.

Лавҳада Сооронбай Жээнбеков икки ёшни дуо қилаётганини кўриш мумкин.

Қиз узатиш

25-декабрда бир қанча ОАВлари собиқ депутат Асилбек Жээнбеков уйида тўй бўлаётганини ёзишган — у қизини минкаб раиси Акилбек Жапаровнинг ўғлига турмушга берган.

«Уйдан тушдан бери шовқин ва мусиқа овози эшитилмоқда, уйнинг ҳовлисида эса люкс классдаги кўплаган машиналар турибди. Подъездни кириш қисмида қўриқчилар турибди», — деган Kaktus нашрининг журналистлари.

Жээнбековни қизини исми Бегимай,  Жапаровнинг ўғлини исми эса Максат экани маълум бўлди.

*Максат Жапаровнинг номи Temirov Live каналини суриштирувида тилга олинган. Linkedin ижтимоий тармоғида Максат Акилбекович ўзини «Глобалико Холдингс Лимитед» компаниясини бош директори сифатида кўрсатган. Бу компанияни Жапаровнинг аёли Анара Жапарова ва уни бизнеси билан алоқаси бўлган. 2020-йили молия полицияси Анара Жапаровани йирик миқдорда солиқни тўламаган деб айблаган.

Минкаб етакчиси тўйга ўзининг хизмат машинасида, давлат қўриқчилари назоратида келган.

Асилбек Жээнбеков қамоқдан 9-декабрда бўшатилган. ОАВларида ва ижтимоий тармоқларда собиқ президент Сооронбай Жээнбековнинг укаси Қирғизистоннинг министрлар кабинети бошчиси билан қариндош бўлиш нияти борлиги айтила бошлаган.

Асилбек Жээнбековни қамоқдан чиқишига депутатлар Қумтўрдаги коррупция иши бўйича ҳамкасбини жавобгарликка тортишга розилик бермагани сабаб бўлган.

МХДҚ собиқ спикерни 2021-йилнинг июнь ойида қўлга олган. Унинг бўлажак қудаси Акилбек Жапаров Қумтўр олтин конини ишлатаётган компанияга, шунингдек компания билан тузилган шартномаларга қандайдир алоқаси бор амалдорларга аудит ўтказиш ташаббусини кўтарган.

Унга кўра, текширув давомида бир қанча собиқ депутатлар, премьер-министрлар ва ҳукумат аъзолари қўлга олинган.