Парламентнинг еттинчи чақирилиши. Кимлар мандат олди?

445

Жогорку Кенешнинг еттинчи чақирилишига сайланиб келган номзодларга 29-декабрда мандат берилиб, улар онт беришди. Кимлар мандат олди?

 «Ата-Журт Қирғизистон»

  1. Бақит Тўрўбаев — Жогорку Кенешнинг олтинчи чақирилишининг депутати ва «Онугуу-Прогресс» партиясининг етакчиси;
  2. Фархат Исмаилов — «Алай Инвест» компания билан «Ай-Балта» қўриқлаш агентлигининг эгаси. Унинг укаси Нурбек Исмаилов спортчи ҳамда «Ош-Тазалиқ» ишхонасининг етакчиси;
  3. Таалайбек Сарибашов — Ўш шаҳрининг собиқ мэри;
  4. Айбек Маткеримов — партиянинг етакчиси, аввал «Мекенчил» партиясидан номзод бўлган, «Ата-Журт»дан маҳаллий кенешга депутат бўлган;
  5. Женишбек Токторбаев — «Шермухамед» МЧЖнинг ижрочи директори;
  6. Элдар Сулайманов — Ўш шаҳар кенгашининг собиқ депутати;
  7. Равшан Сабиров — президентнинг собиқ маслаҳатчиси, собиқ бош вазир ўринбосари;
  8. Жилдиз Садирбаева — «Фарма Мир» компаниясининг асосчиси;
  9. Алишер Козуев — «Россия Нефть» МЧЖнинг бош директори;
  10. Жанибек Кидикбаев — ҳусусий тадбиркор;
  11. Таалайбек Масабиров — Жогорку Кенешнинг олтинчи чақирилишининг депутати, «Қирғизистон» фракциясининг аъзоси бўлган;
  12. Жамиля Исаева — Бош прокурорнинг собиқ ўринбосари;
  13. Надира Нарматова — Жогорку Кенешнинг бешинчи чақирилишининг депутати, аввал «Ата-Журт» фракциясининг аъзоси бўлган;
  14. Камила Талиева — Жогорку Кенешнинг собиқ депутат ва собиқ маданият вазири;
  15. Гулшаркан Култаева — Ўш шаҳар кенгашининг собиқ депутати.

«Ишеним»

  1. Медербек Алиев — юрист ва президентлик бошқарувни таклиф қилган Конституцион кенешманинг аъзоси бўлган;
  2. Эмилбек Жусупов — аввал «Дастан Курулуш», «Тагай Ата» ва «Эмаком» қурулиш компанияларида раҳбарлик хизматларида ишлаган. Ҳозирда бу компанияларни унинг қариндошлари бошқаради;
  3. Жилдиз Таалайбек қизи — Таалайбек Курткаев номидаги фонднинг асосчиси;
  4. Суйунбек Ўмурзаков — Ички ишлар вазирлигининг собиқ ўринбосари;
  5. Улугбек Ормонов — экс-депутат, аввал «Бир Бол» фракциясининг аъзоси бўлган. 2007-2010-йиллари Бакиевнинг «Ак Жол» фракциясининг лидери бўлган;
  6. Нурбек Сидигалиев — Жогорку Кенешнинг олтинчи чақирилишининг собиқ вице-спикери. Аввал «Ата Мекен» фракциясининг аъзоси бўлган;
  7. Марат Мураталиев — Талас вилоятининг собиқ етакчиси;
  8. Бахридин Шабазов — Elite House қурулиш компаниясининг асосчиси бўлган;
  9. Русланбек Жакишов — Бишкек шаҳар кенешининг собиқ депутати;
  10. Миргүл Темирбаева — «Сирма Текстиль-Бишкек» МЧЖнинг собиқ директори;
  11. Айсара Абдибаева — «Аман Банк»нинг Ўш шаҳридаги сберкассасининг етакчиси бўлган;
  12. Чолпон Султанбекова — экс-вице-премьер-министр ва собиқ депутат.

«Ынтымак»

  1. Эрулан Кўкулов — активист ва «Не сахар» кўрсатувининг муаллифи ва олиб борувчиси;
  2. Шарапаткан Мажитова — «Модерн Стиль» қурулиш компаниясининг директори;
  3. Талант Мамитов — Жогорку Кенешнинг олтинчи чақирилишининг экс-спикери;
  4. Бакит Тентишев — «Бирге» партиясининг лидери. Мазкур партия сайловда «Ынтымак» партиясига қўшилган;
  5. Мурадил Сидиков — «Эм Эс Билдинг» қурулиш компаниясининг асосчиси;
  6. Марлен Маматалиев — партия лидери, Жогорку Кенешнинг олтинчи чақирилишнинг депутати;
  7. Балбак Тулўбаев — Иссиқкўл вилоятининг собиқ етакчиси, октбрь воқеаларидан кейин Бишкек мэри вазифасини бажарган. У лавозимини жорий йилнинг февраль ойида топширди. Тулўбаев 2020-йидаги тўнтаришдан кейин Садир Жапаровни қўллаб чиққан;
  8. Аида Исатбек қизи — «Нурс Мебель» МЧЖнинг директори;
  9. Лейла Лурова — ҳусусий тадбиркор ва Бишкек шаҳар кенгашининг собиқ депутати. 2020-йили Жогорку Кенешга сайловга «Республика» партияси билан отланган.

«Альянс»

  1. Чингиз Айдарбеков — собиқ Ташқи ишлар вазири. У бу хизматга 2018-йили тайинланган, аммо ўтган йилдаги октябрь воқеаларидан кейин хизматидан бўшатилган. Кейинчалик Айдарбеков ўша вақтда президентнинг вазифасини бажарган Садир Жапаровнинг маслаҳатчиси бўлиб, кўп ўтмай бу лавозимдан ҳам кетган;
  2. Алтинбек Сулайманов — «Бир Бол» партиясининг лидери ҳамда олтинчи чақирилишнинг депутати;
  3. Азамат Исираилов — Жогорку Кенеш аппаратининг собиқ ходими;
  4. Фарходбек Алимжанов — «Бакай-Юг» савдо уйига, «Ак-Қайин» ёпиқ акционерлик жамиятига, «Инновация» интеллектуал тараққиёт ва бизнесни қўллаш институтига ҳамда «Айбек Алимжанов» номидаги хайрия фондига эгалик қилади;
  5. Гулкан Молдобекова — Жогорку Кенешнинг олтинчи чақирилишининг депутати;
  6. Нилуфар Алимжанова — Статистика қўмитасининг собиқ ходими;
  7. Жанар Акаев — Жогорку Кенешнинг олтинчи чақирилишининг депутати ва партиянинг тенграҳбари. Аввал МСК унинг мандатини «гендер квотаси» билан Токтобубу Оргалчага берган, аммо суд бу қарорни бекор қилди.

«Бутун Қирғизистон»

  1. Адахан Мадумаров — партия лидери ва экс-депутат;
  2. Исхак Масалиев — «Қирғизистон коммунистлари» партиясининг лидери ҳамда экс-депутат;
  3. Эмил Токтошев — Жогорку Кенешнинг олтинчи чақирилишининг депутати. Аввал «Ата Мекен» фракциясининг аъзоси бўлган;
  4. Алишер Эрбаев — Божхона хизматининг собиқ ходими;
  5. Орозайим Нарматова — активист, аввал  «Мекенчил» партиясининг аъзоси ва Садир Жапаровнинг тарафдори бўлган;
  6. Гуля Кожокулова — ўзини ишсиз деб кўрсатган.

«Ийман Нуру»

  1. Нуржигит Кадирбеков — партия лидери ва собиқ маданият вазири;
  2. Султанбай Айжигитов — Баткен вилоятининг собиқ губернатори;
  3. Замирбек Мамасадиков — Жалолобод вилоятининг Новкен туманига қарашли Достук қишлоқ ҳукуматининг собиқ етакчиси;
  4. Винера Раимбачаева — акушер-гинеколог;
  5. Динара Ашимова — адвокат.

Бир мандатли округ

№1 Лейлек сайлов округи — Чингиз Ажибаев 30 ёшда, ҳарбий прокуратурада терговчи бўлган;

№2 Баткен сайлов округи — Нурлан Ражабалиев 46 ёшда, собиқ божхоначи. Бунга қадар Қирғизистоннинг футбол термасида ўйнаган.

Божхонага 2009-йили келган, 2017-йили эса муассаса етакчисининг ўринбосари бўлган.

11-февралда Биринчи май туман судида коррупцияда айбланган собиқ амалдорлар Райимбек Матраимов, Нурлан Ражабалиев ҳамда Абдибахаб Боронбаевнинг жиноий иши кўрилган. Учи ҳам айбдор деб топилиб, 260 минг жарима солинган.

Бундай қарор собиқ божхоначиларнинг тергов билан ҳамкорлик қилиб, айбини бўйнига олиб, етказилган зарарнинг ўрнини тўлдиришга рози бўлгани учун чиққан;

№3 Қадамжой сайлов округи — Ирисбек Атажанов 47 ёшда. Аммо Лев Толстой кўчасини узайтариш учун Бишкек мэриясига 11 сотих ер керак бўлганда у ер майдонини совға қилган;

№4 Кўк-Жар сайлов округи — Ўмурбек Бакиров 43 ёшда, парламентнинг олтинчи чақирилиш депутати.

№5 Новқат сайлов округи — Жусупбек Корганбай ўғли 44 ёшда, Бокс федерациясининг вице-президенти. Ўтган йили «Биримдик» партияси билан сайловга қатнашган. «Республика Ата-Журт» партиясидан Бишкек шаҳар кенгашига депутат бўлган;

№6 Аравон сайлов округи — Жалолидин Нурбаев 51 ёшда. Ўш вилоятининг Аравон тумани Алля Анаров қишлоқ ҳукуматининг собиқ раҳбари;

№7 Ўш сайлов округи — Айбек Осмонов 37 ёшда, олтинчи чақирилишнинг депутати ва уч партияни — «Мекеним Кыргызстан», «Ыйман Нуру» ва «Биздин Кыргызстан» партияларининг асосчиси. Шунингдек, «Бир Бол» партияси аъзоси бўлган.

Осмонов тадбиркор сифатида маълум. Айбек Осмонов ва унинг укаси Нурбек Осмонов — «Каганат Инвест» холдинг раҳбари бўлиб ҳисобланади. Унга «Ихлас» («Кыргыз Каганат») қурилиш компанияси, Ўшдаги электромобиль чиқарувчи «Кыргыз унаа курулуш» компанияси ва «Кыргыз Текстиль ЛТД» қарашли;

№8 Тўлўйкўн сайлов округи — Нурбек Алимбеков 46 ёшда. Алимбеков олтинчи чақирилишда «Кыргызстан» фракциясидан депутат бўлган. Бешинчи чақирилишга «Республика»дан келган. Бунгача Бишкек шаҳар кенгашидан депутати бўлган;

№9 Қорасув сайлов округи — Искендер Матраимов 59 ёшда, парламентнинг олтинчи чақирилишини депутати. «Клооп», «Азаттык» ва OCCRP нашрларининг қирғиз божхонасидаги коррупция ҳақидаги суриштирувини фигуранти, коррупцияда айбланган, божхона етакчисининг собиқ ўринбосари Райимбек Матраимовнинг акаси.

Искендер Матраимов 2020-йили ўтган парламент сайловига ҳам қатнашган. У овоз сотиб олишда гумонланган «Мекеним Кыргызстан» партиясидан номзод бўлган.

№10 Қуршаб сайлов округи — Данияр Тўлўнов 49 ёшда, олтинчи чақирилишга «Кыргызстан» партиясидан депутат бўлган. 2020-йилнинг августида ўз истаги билан мандатини топширган.

Данияр Тўлўнов 2008-2010-йиллар оралиғида Меҳнат, миграция ва ёшлар вазирлигининг Ўш вилояти бўйича бошқармаси раҳбари бўлган.

Economist.kg нашри суриштирувида Тўлўнов давлат хизматида ишлаганда икки бизнесини декларациясида кўрсатмагани аниқланган;

№11 Олай сайлов округи — Улан Примов 42 ёшда, парламентнинг олтинчи чақирилишининг депутати. Унинг оиласини йирик бизнеслари бор. Декларацияларда «сувни йиғиш, ишлатиш ва тақсимлаш» билан шуғулланган «Прима-Триумф» компанияси кўрсатилган.

Примов ўзининг «Примов» жамоат жамғармаси орқали хайрия қилади. Унинг отасига тоғ-кон ишлатувчи беш компания ўтказилган: «Пэрити Коал», «Пэрити Коал Юг», «Кўмир компанияси», кўмир қазувчи «Ош Пирим ОСкен» ва оҳак ва гипс қазувчи «Береке Кен».

Шунингдек, Бердибай Примовга унинг кўмир қазувчи компанияси қазган кўмир ташувчи «Ош-Пирим-Транс» компанияси рўйхатга олинган. Примов «Ош Пирим Медиа» ва «Прайм Медиа» телерадиокомпанияларининг эгаси. Унинг опаси Клара Примова — «Улан Чи» ғишт заводининг директори.

Яна бу оила билан «Ош Пирим Деронг», «Адыгене Строй» ва «Синжи Пирим» МЧЖни алоқаси бор;

№12 Ўзган сайлов округи — Элмурза Сатибалдиев 55 ёшда, ҳозир Осиё волейбол конфедерациясининг бош котиби. Курманбек Бакиев даврида бош прокурор бўлган. Шунингдек, президентнинг бош маслаҳатчиси бўлган.

2010-йилнинг 7-апрелидаги инқилобдан кейин «Лавозимидан фойдаланиш» моддаси билан судланиб, 10 йилга озодликдан маҳрум қилинган. 2016-йилнинг охирида суд белгилаган жазони учдан иккисини ўтаб озодликка чиққан;

№13 Сузоқ сайлов округи — Тазабек Икрамов 47 ёшда, олтинчи чақирилишга «Онугуу Прогресс»дан депутат бўлган.

№14 Жалолобод сайлов округи — Шайирбек Ташиев 45 ёшда, «Ата Журт» партиясидан Жалолобод шаҳар кенгашига депутат бўлган.

2013-йили дўстлари билан акаси Камчибек Ташиевни (амалдаги МХДҚ бошчиси), Садир Жапаровни (ҳозир президент) ва Талант Мамитовни (еттинчи чақирилишдаги ҳамкасб бўлади) бўшатиш талаби билан Бишкек — Ўш йўлининг бир қисмини ёпиб олишган. Шайирбек ва унинг компаниясига қарши жиноий иш қўзғалиб, оммавий тартибсизликлар уюштириш ва конституциявий тузумни куч билан ўзгартиришга чақиришда айбдор деб топилиб, уч йилга шартли судланган. 2021-йилнинг баҳорида қўйилган айбловлар бўйича ҳукм бекор қилинган;

№15 Бозор-Қўрғон сайлов округи — Айбек Алтинбеков 43 ёшда, «Республика — Ата Журт» фракциясининг олтинчи чақирилишдаги депутати;

№16 Новкен сайлов округи — Бактибек Сидиков 51 ёшда, давлат арбоби Усўн Сидиковнинг ўғли. «Республика — Ата-журт» партиясидан депутат бўлган. Ўтган йили парламент сайловига Матраимовлар клани билан алоқаси бор дейилган «Мекеним Кыргызстан» партияси рўйхатида 22-қаторда бўлган.

2005-йили молия вазирининг маслаҳатчиси бўлган. 2007-йилгача «Манас» аэропортининг тижорий ишлари бўйича вице-президенти бўлган. 2007-йилдан 2010-йилгача қочқин президент Курманбек Бакиев даврида «Манас» аэропортини бошқарган. Шунингдек, 2000-2001-йиллари «Кыргыз-Дан-Азыкты» ва 2001-йилдан 2005-йилгача «Кыргыз-Дан»ни бошқарган. 2011-йилдан 2015-йилгача АККА компаниялар гуруҳининг бошқарув кенгаши раиси бўлган.

Садир Жапаров ҳукуматга келгандан кейин уни «Манас» аэропортини раҳбари қилиб тайинлашган. Шу куни аэропорт ходимлари Сидиковни тайинланишига қарши чиқишган. Митингчилар «Сидиков кетсин, ёшлар келсин» деган шиор билан чиқишган. Сидиков ишдан шу йилнинг февралида бўшатилган;

№17 Ахси сайлов округи — Нурланбек Шакиев 44 ёшда, NewTV телеканали директори сифатида маълум. Шу телеканал 2019-йили «яхши» Курманбек Бакиев ҳақидаги лавҳани намойиш қилган. Ундаги қаҳрамонларнинг бири собиқ президентнинг ўғли Максим Бакиевни Максим эмас, Манас деб айтмоқчи бўлганини, Курманбек Бакиевни эса яхши томонларини кўрсатиб, «у яхши ишлаганини» ва уни Қирғизистонда «ҳурмат қилишади ва яхши кўришади» деб айтган.

Шу сюжет МХДҚ раиси Камчибек Ташиевнинг акаси Казибек Ташиевга тегишли дейилган Nur TV каналида намойиш қилинган.

Нурлан Шакиев сюжетни Бакиевни синфдошлари тасвирга олганини айтган. Шакиев Бакиевнинг жамоасида 2006-2009-йиллари ишлаган. Бакиев маъмуриятига матбуот котиби бўлиб келган, собиқ президент тахтдан қулашидан бир йил олдин президентнинг жамоатчи маслаҳатчиси бўлган.

Шакиев 2009-йили «ЭлТР» жамоатчилик телеканалини бошқарган, бироқ революциядан кейин ишдан бўшатилган. Ҳукумат алмашгандан кейин 2010-2011-йиллари Қирғизистон маданият вазири бўлган;

№18 Олабуқа сайлов округи — Азизбек Турсунбаев 55 ёшда, «Кыргызстан» партиясининг олтинчи чақирилишидаги депутати. Акаев ва Бакиев давридаги — учинчи ва тўртинчи чақирилишларда депутат бўлган. Беш йилга яқин Жалолобод вилоятининг губернатори бўлган;

№19 Тоқтоғул сайлов округи — Кундузбек Сулайманов 54-ёшда, «КУБ» МЧД директори сифатида маълум;

№20 Манас сайлов округи — Дастанбек Жумабеков 45 ёшда, «Кыргызстан» партиясининг олтинчи чақирилишдаги депутати. Парламентнинг собиқ спикери ва «Кўк-Бўру» федерацияси раиси. Сўзларни аниқ айта олмагани, ташаббуслари ва айрим цитаталари билан танилган мем-депутат;

№21 Талас сайлов округи — Бактибек Чойбеков 44 ёшда, бир мандатли округдан депутатликка отлангандан кейин КСДП ва «Биримдик»га аралашишга ҳаракат қилган. «Арча-Бешик конушу» жамоат жамғармаси раиси;

№22 Жайил сайлов округи — Нурланбек Азигалиев 51 ёшда, «Эр-Эңиш» федерацияси президенти, Қирғиз-тукр савдо-енгил саноат палатаси форуми раиси. Аввалги сайловга «Биримдик» билан қатнашган;

№23 Москва сайлов округи — Карим Ханжеза 39 ёшда, «Қирғизистон дунганлар ассоциацияси» бошқармаси раиси;

№24 Сокулук сайлов округи — Аманкан Кенжебаев 54 ёшда, Чуй вилоятининг Сокулук тумани ва Ўш вилоятининг Қорақулжа туманлари ҳокими бўлган;

№25 Аламудун сайлов округи — Сеидбек Атамбаев 45 ёшда, «Автомаш-Энерго» МЧЖ етакчиси ва асосчиларидан бири. Собиқ президент Алмазбек Атамбаевнинг катта ўғли;

№26 Ленин сайлов округи — Жанибек Абиров 32 ёшда, КСДП партиясидан Бишкек шаҳар кенгаши раиси бўлган. шаҳар кенгаши сайловига бу йил «Эмгек» партияси қаторида қатнашган.

Унинг отаси Болотбек Абиров — бир неча йил кетма-кет ИЭМга кўмир етказиш тендерида ғолиб бўлган «Рассвет Компани» МЧЖ асосчиси. Юстиция вазирлигида Болотбек Абиров кўчмас мулкни бошқариш, улгуржи савдо билан шуғулланган бир неча компаниясининг асосчиси деб кўрсатилган;

№27 Биринчи май сайлов округи — қайта сайлов белгиланди;

№28 Октябрь сайлов округи — Дастан Бекешев 38 ёшда, бешинчи ва олтинчи чақирилиш депутати. Уни ўзига тегишли «Ак-Ниет» партияси бор эди. Сиёсатгача Иқтисод вазирлигида ишлаган. «Ак Ниет»гача Феликс Куловнинг «Ар-Намыс» партияси аъзоси бўлган. бир йил ўтиб ўзининг партиясини тузгандан кейин Бекешев КСДПга кетган;

№29 Свердлов сайлов округи — қайта сайлов белгиланди;

№30 Иссиқота сайлов округи — Акбўкөн Таштанбеков 58 ёшда, «Афғон уруши фаҳрийлари» партияси лидерларидан бири. Таштанбеков афғон уруши фаҳрийси. Жогорку Кенешнинг иккинчи чақирилишини қонун чиқариш кенгаши депутати ва сиёсий иқтисодий ва тадбиркорлик бўйича қўмитаси раиси бўлган. 2000-йиллари катта коррупция можаросининг объектига айланган. 2010-йилнинг 11-ноябрида Бишкек ШИИБи Акбөкөн Таштанбековни ниқобда, қурол-яроқ билан қўлга олган. Шунда ИИВ собиқ халқ вакили уч жиноий иш асосида, шунингдек фирибгарлик учун қўлга олинганини тайтган;

№31 Чуй-Кемин сайлов округи — Медербек Саккараев 49 ёшда, «Шумкар» қўриқлаш агентлиги бошчиси. МСК Саккараевни у «бошқа давлатнинг фуқароси эмаслигини кўрсатган маълумотномани бермагани» учун рўйхатдан чиқарган. Бироқ суд уни номзодини қайта тиклаган;

№32 Қўчқор сайлов округи — Мирлан Самыйкожо 37 ёшда, Самийкожо оқин ва журналист. У КТРКда ишлаган ва октябрь воқеаларида бош директор вазифасини бажарувчи бўлиб тайинланган;

№33 Норин сайлов округи — Улан Бакасов 37 ёшда, норинлик бизнесмен ва меценат сифатида маълум. 2020-йили парламент сайловига ҳукуматнинг «Биримдик» партиясидан 6-қаторда келган;

№34 Жети-Ўгуз сайлов округи — Арсланбек Малиев 64 ёшда, «Аалам» партияси лидери. У 2017, 2021-йилдаги президент сайловларига қатнашган, бундан ташқари 2011-йили қатнашиш ҳужжатларини юборган. МСКда Малиев чет давлатлари билан дўстлик ва ҳамкорлик бўйича қирғиз жамияти бирлашмаси президенти сифатида кўрсатилган;

№35 Ак-Суу сайлов округи — Акилбек Түмөнбаев 49 ёшда, президент Садир Жапаровнинг опаси Акат Жапарованинг турмуш ўртоғи Таалайбек Түмөнбаевнинг туғишгани.

Акилбек Тумўнбаев ИИВда ва Солиқ хизматида ишлаган. 2001-йили у молия полициясида ишлай бошлаган, 2016-йили ҳисоб палатасининг аудитори бўлган. 2020-йилдаги парламент сайловига «Ата Мекен» партияси билан келган;

№36 Иссиқкўл сайлов округи — Максатбек Сарбагишев 36 ёшда, олдин Иссиқкўл тумани ҳокими бўлган.