Қирғизистонлик Александр Волкодав «Голос» танловининг ғолиби бўлди

413

Россиянинг «Биринчи канали» «Голос» шоусининг ўнинчи мавсуми финалини намойиш қилди. Финалга қирғизистонлик Александр Волкодав, қозоғистонликлар Ернар Садирбаев ва Алишер Каримов ҳамда россиялик Элина Пан чиққан.

Томошабинларнинг овоз бериши натижасида шоунинг ғолиби деб қирғизистонлик Александр Волкодав топилди. У шоу томошабинларини 54% овозига эга бўлган. Иккинчи ўринни Алишер Каримов олди.

Танлов қандай бўлди?

Александр Волкодав «Казачья», Пелагея билан бирга Дункан Лоуренснинг «Arcade» асарини, шунингдек «Бремен мусиқачилари»ни трубадур қўшиғини ижро этган.

Алишер Каримов эса «Ноктюрн» ва «Как молоды мы были» қўшиқларини ижро қилган. Финалгача вафот этган маслаҳатчи Александр Градский билан қўшиғини бастакорнинг ижросида олдиндан ёздирилган видео орқали куйланган. Финалистнинг учинчи қўшиғи «Аве Мария» бўлди.

Ернар Садирбаев Дима Билан билан унинг эски хити «Ты должна рядом быть» номли қўшиғини айтди. Шунингдек, у Татьяна Анциферованинг «Ищу тебя» ваТодд Дунканнинг «Unchained Melody’сини» айтди.

Элина Пан «Любовь, похожая на сон» қўшиғини ва маслаҳатчи Леонид Агутин билан «Включите свет» қўшиғини куйлаган.