«Манас» аэропортида рейслар қайта тикланди

458

«Манас» аэропортида парвозлар қайта тикланди. Бунгача об-ҳаво сабаб самолётларнинг учиши ва қўниши уч кунга яқин қийин бўлган.

Ўз вақтида учиб кетолмай норози бўлган йўловчилар бундан бир кун олдин жанжал кўтаришган.

«Йўловчиларнинг айримлари тушунмай жанжал чиқаришди, бироқ ҳозир ҳаммаси жойида. Авиакомпанияларнинг вакиллари билан аэропорт ходимлари улар билан ишламоқда», — деб билдиришган бир кун олдин аэропорт маъмуриятидан.

Натижада Бишкекдаги қуюқ туман сабаб уч самолёт Олмотанинг қўшимча аэродромига қўнишга мажбур бўлган.

«Истанбул (Турк ҳаво йўллари), Санкт-Петербург (Аэрофлот) ва Дубай (Флай Дубай). Шунингдек, Ўшдаги қўшимча аэродромга Иркутскдан (АвиаТраффик) самолёти ҳам қўнган», — деб билдиришди «Манас» аэропортидан.