Садир Жапаров қирғизистонликларни Янги йил билан табриклади

429

Президент Садир Жапаров қирғизистонликларга янги йил муносабати билан қилган мурожаатида апрелдаги чегара можаросини, парламент сайловини тилга олиб, ўтган йили иқтисодда ва қишлоқ хўжалигида қўлга киритилган ютуқларни эслаб ўтди.

«Қадрли қирғизистонликлар!

Ўтаётган йил муҳим воқеаларга бой бўлди.

Давлатимизнинг эртанги ривожланиш йўлини кўзлаган, унга бевосита таъсир қилувчи сиёсий қарор қабул қилинди. Йил бошида янги Конституциямиз тайёрланиб, жамоатчилик муҳокамасидан сўнг умум халқ референдуми орқали қабул қилинди.

Янги бош қонунга кўра, халқимиз Президентлик бошқарув тизимини танлаб олди.

Маҳаллий кенгашлар, Жогорку Кенешга сайлов ҳам янги бош қонун асосида ўтказилиб, унинг расмий натижалари эълон қилинди. Бунга эл-юрт гувоҳ.

Мустақил юртимиз тарихида қанчалик танқидлар айтилмасин, шунга қарамай биринчи марта тоза ва очиқ сайловни ўтказа олди. Буни халқаро кузатувчи миссиялар, дунёнинг таниқли ташкилотлари ҳам тасдиқлади.

Халқ билан бўлган учрашувларимда таъкидлаганимдай, сайловлар — ўлкадаги янги Конституция қабул қилингандан кейинги йирик сиёсий жараёнларнинг охиргиси, унинг сиёсий логик натижаси десак тўғри бўлади. биз ҳеч қачон демократик давлатлар йўлидан қайтмаймиз, унинг принципларига амал қиламиз!

Бироқ ўтаётган йилда одам ўлимига олиб келган воқеалар бўлди. Албатта, гап баҳор ойларида Баткенда фуқароларимиз қурбон бўлган қайғули воқеалар ҳақида бўлмоқда.

Ўша кунларда “ҳарбийларимиз қаерда, умумий мобилизация ўтказиш керак” деган чақириқлар ҳам айтилди. Бироқ биз бундай кескин ҳаракатларга борганимизда, бировларнинг чироғига мой қуйиб, балки шу кунгача уруш ўтини ўчиролмаётган бўлармидик.

Фурсатдан фойдаланиб, ўша кунлари қурбон бўлган ҳамюртларимизнинг яқинларига яна бир марта сабр тилаб, ҳамдардлик билдираман.

Мен Қирғиз Республикаси Президенти сифатида бутун халқни янги йил байрами билан биринчи марта табриклаяпман.

Янги йил ўтган йилга назар солиб, “нима ишлар қилолдим, бу йил нимаси билан эсда қолди” деган саволларга жавоб излашга ҳамда келажакда режалаштирилган ишларни, орзу-ниятларни, ҳаракатларни олдиндан режалаштирилган катта имкониятларни яратади.

Ўтаётган йил муҳим воқеаларга бой бўлди.

Давлатимизнинг эртанги ривожланиш йўлини кўзлаган, унга бевосита таъсир қилувчи сиёсий қарор қабул қилинди. Йил бошида янги Конституциямиз тайёрланиб, жамоатчилик муҳокамасидан сўнг умум халқ референдуми орқали қабул қилинди.

Янги бош қонунга кўра, халқимиз Президентлик бошқарув тизимини танлаб олди.

Маҳаллий кенгашлар, Жогорку Кенешга сайлов ҳам янги бош қонун асосида ўтказилиб, унинг расмий натижалари эълон қилинди. Бунга эл-юрт гувоҳ.

Мустақил юртимиз тарихида қанчалик танқидлар айтилмасин, шунга қарамай биринчи марта тоза ва очиқ сайловни ўтказа олди. Буни халқаро кузатувчи миссиялар, дунёнинг таниқли ташкилотлари ҳам тасдиқлади.

Халқ билан бўлган учрашувларимда таъкидлаганимдай, сайловлар — ўлкадаги янги Конституция қабул қилингандан кейинги йирик сиёсий жараёнларнинг охиргиси, унинг сиёсий логик натижаси десак тўғри бўлади. биз ҳеч қачон демократик давлатлар йўлидан қайтмаймиз, унинг принципларига амал қиламиз!

Бироқ ўтаётган йилда одам ўлимига олиб келган воқеалар бўлди. Албатта, гап баҳор ойларида Баткенда фуқароларимиз қурбон бўлган қайғули воқеалар ҳақида бўлмоқда.

Ўша кунларда “ҳарбийларимиз қаерда, умумий мобилизация ўтказиш керак” деган чақириқлар ҳам айтилди. Бироқ биз бундай кескин ҳаракатларга борганимизда, бировларнинг чироғига мой қуйиб, балки шу кунгача уруш ўтини ўчиролмаётган бўлармидик.

Фурсатдан фойдаланиб, ўша кунлари ҳалок бўлган ҳамюртларимизнинг яқинларига яна бир марта сабр тилаб, ҳамдардлик билдираман, — деди Садир Жапаров.