Қирғизистонда охирги кеча-кундузда коронавируснинг 59 янги ҳолати қайд этилди

Ўтган кун давомида Соғлиқни сақлаш вазирлиги COVID-19 билан касалланган беморларнинг ўлимини қайд этмади. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Қирғизистонда пандемия даврида коронавирус инфекцияси туфайли жами 2802 киши вафот этганини билдирган.

Маълумотга кўра, охирги кеча-кундузда коронавируснинг янги 59 ҳолати аниқланган.

  • Бишкек - 33;
  • Боткен вилояти – 6 та;
  • Чуй вилояти - 9 та;
  • Жалолобод вилояти – 8 та;
  • Талас вилояти – 2 та;
  • Норин вилояти - 1.

Шу билан мамлакатда умумий 184 748 нафар кишида коронавирус инфекцияси аниқланган.

Бундан ташқари, 1 январь ҳолатига кўра, Қирғизистонда 256 нафар коронавирус юқтирган бемор касалхонада, 333 киши эса уй шароитида даволанмоқда.

Шунингдек, Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, охирги суткада 45 нафар бемор тузалиб, шифохоналардан чиқарилган.