Марказий сайлов комиссияси 2021-йилнинг 31-декабрида №30 Иссиқ-Ота сайлов округининг ғолиби Акбўкўн Таштанбековга депутатлик гувоҳномаси билан кўкрак нишонини топширди. Бу ҳақда МСКнинг матбуот хизмати билдирди.
МСК Таштанбековни 2021-йилнинг 14-декабрида Жогорку Кенешнинг еттинчи чақирилишининг депутати билдирган. Бироқ у парламентнинг 29-декабридаги йиғинида қасамёд қилмаган, сабаби Таштанбеков МХДҚнинг тергов изоляторида сақланмоқда.
Таштанбеков «Ирқий, этнос, миллий, диний ёки ҳудудлар аро низони (аразлашувни) қўзғатиш» моддасида гумон қилмоқда. Махсус хизмат сиёсатчини 6-декабрда қўлга олган.
Номзодни қўлга олинишига ижтимоий тармоқларда тарқалган видео сабаб бўлган — унда Таштанбеков видеони олган кишини камситиб, «миллатлар ва ҳудудлар аро низони» қўзғатгани маълум қилинган.
МСК Таштанбековни жиноий жавобгарликка тортиш учун розилик берган. Йиғинда агар Таштанбековни айби судда исботланса, у депутатлик мандатидан маҳрум қилиниши айтилган.
Акбўкўн Таштанбековнинг вакили мазкур видео уч йил олдин олинганини ва у «ҳаётий можаро бўлган» деб таъкидлаган.