Айзада Канатбекованинг онаси зўравонликдан жабрланганларга ёрдам кўрсатувчи фонд очади

355

Адвокат Нурбек Токтакунов аввал ўғирланиб кейин бўғиб ўлдирилган Айзада Канатбекованинг онаси қизининг хотирасига бағишлаб «Айзада» номли жамғарма очаётганини «Клооп»га маълум қилди. Жамғарма тузишдан асосий мақсад — зўравонликка қарши курашишда жамоатчилик кучини мобилизациялаш.

«Жамғарма очиш — бу Айзаданинг онаси Назгулнинг ташаббуси. Мен адвокат сифатида ёрдам беришга мажбурман деб ҳисоблайман, шу сабаб жамғармага юридик томондан маслаҳат бераман. Назгул қизини қайтариб келолмаслигини тушунади, шунинг учун бошқа қизлар зўравонликка учрамасин, учраса ҳам омон қолсин деган мақсадда ёрдам бермоқчи. Биз ҳам милиция ўз ишини бажаришини истаймиз, зўравонлик масаласига эътиборсиз бўлмаса деймиз», — деди Токтокунов.

Адвокатнинг айтишича, жамғарма очишининг бир неча сабаби бор. Биринчиси — Айзданани ўлимига боғлиқ иш бўйича ҳуқуқни муҳофаза қилиш органи ходимларини эътиборсизлиги бўйича терговни охирига етказиш керак.

Адвокат жамғармага маълумотлар билан ишлай оладиган суриштирувчи журналистлар ҳам чақирилишини айтди.

«Ҳозир Айзада Канатбековани ўлимига сабабчи бўлган милиционерларни давлат ҳимоя қиляпти. Бу ишни текширишга ресурсларимиз етарли бўлмагани учун биз жамоатчилик ресурсларини мобилизациялашни ният қилдик. Биз маълумотлар билан ишлай олган суриштирувчи журналистлардан ёрдам сўрасак бўлади. суд тизимини Айзада Канатбековани ўлимига сабабчи бўлган милиция ходимларини бефарқ муносабати учун жавобгарликка тортиши керак», — дейди Токтокунов.


Унинг айтишича, жамғарманинг яна бир муҳим мақсади — зўравонликдан жабрланганларга юридик ёрдам кўрсатиш. Шунингдек жамғарма қизларни зўравонликка қарши курашишга ўргатади.


«Зўравонликка учраган қизлар жамиятдаги стереотипларнинг босими остида охиригача курашмай, зўравонлик ҳақида қариндошларига ва ҳуқуқ органларига билдиришмайди. Бу аёлларга бўлган зўравонликни тарқалишига олиб келади. Таълим-тарбия ишлари — жамғарма мақсадларидан бири», — деди Токтакунов.

Адвокат фондни тузишга Айзаданинг холаси ҳам фаол қатнашаётганини айтди.

Айзада Канатбековани ўғирланиб кейин ўлдирилиши

Айзада Канатбекова 5-апрелда тонгги соат 5да ўғирланган. Жиноятни кўчага илинган камералар ёзиб олган — машинанинг рақами ва нечи киши ўғирлагани маълум бўлган. орадан икки кун ўтгандан сўнг Бишкек четидаги далада чўпон машинани кўриб у ердан қизни, ёнида эса уни ўғирлаб кетган одамнинг жасади топилган.

Милиция эркак киши қизни бўғиб, кейин ўз жонига қасд қилганини билдирган. Кейинчалик Тенизбаев Айзадани ўлдириш олдидан уни зўрлагани маълум бўлган.

Қизни ўғирланиб кейин ўлдирилиши жамиятда резонанс яратган. Қизнинг жасади топилган куннинг эртасига ҳуқуқни ҳимоя қилиш органларининг ҳаракатидан норози бўлган юзлаган фуқаролар Ўш ва Бишкек шаҳарларида митингга чиққан. Йиғилганлар Бишкек ШИИБ бошчиси Бакит Матмусаев билан Ички ишлар вазири Улан Ниязбековни истеъфосини талаб қилишган.

Милициянинг масъул хизмат ходимлари матбуот анжумани ўтказиб, қизни узоқ вақт излагани учун оқланишга ҳаракат қилишган.

Икки кун ичида милиция қизни ўғирлашга ёрдам бергани учун айбланганларни қўлга олган. Қизни ўғирлашга Тенизбаевга беш киши ёрдам берган: Кубанич Токон ўғли, Замирбек Раманкулов, Ажикабил Рисбай ўғли, Орозбек Нурумбетов ва Сиймик Молдосариев.

10-апрелда ИИВ хизмат текширувини ўтказиб, натижада 12 милиция ходими эгаллаган хизматидан бўшатилганини, яна 27 милиционер лавозимига тўлиқ тўғри келмаслиги ҳақида огоҳлантириш олган, бошқа беш ходимига ҳайфсан берилгани маълум қилинган.

Ишдан бўшатилганлар орасида Бишкек ШИИБ етакчиси Матмусаев ҳам бўлган. бироқ Нурбек Токтакунов Матмусаев яна вазирликда ишлаётганини айтган. Унинг айтишича, уни ички ишлар вазири Улан Ниязбековни маслаҳатчиси қилиб тайинлашган. Бу ҳақда ўз манбаларига таяниб, ОАВлари ёзишган, бироқ ИИВдан Матмусаевни мазкур лавозимга тайинланишини маълум қилишмаган, патрул милицияси у ички ишлар органларида ишламаслигини айтган.

Айзада Канатбековани ўлими бўйича жиноий иш уни ўғирлаб кейин ўз жонига қасд қилган Замирбек Тенизбаевнинг ўлими сабаб тўхтатилган.

Айзаданинг ўлимига боғлиқ милиция ходимларини бефарқ муносабати бўйича яна бир жиноий ишни МХДҚ тергов қилмоқда. Бу тергов ярим йилдан бери давом этади, қайси босқичда экани ҳам номаълум. Жабрланувчи томон тергов ҳаракатлари давом этмаётганини ва иш ёпилиб қолиши мумкинлигини айтишган. Бироқ МХДҚ тергов бораётганини айтишмоқда, Бош прокуратура эса иш назорат органларининг «алоҳида эътиборида эканини» билдирган.