Парламентнинг янги чақирилишига Талант Мамитов спикер этиб сайланди

351

Жогорку Кенешнинг еттинчи чақирилишини янги сайланган депутатлари 29-декабрдаги биринчи иш кунида Талант Мамитовни спикер қилиб сайлашди.

Овоз бериш ёпиқ ўтиб, янги спикерни 87 депутат сайлади. Мамитовни номзодини 63 парламентарий қўллади,  Мадумаровга эса 10 депутат овоз берди. Яна 14 депутат икки номзодга ҳам қарши овоз беришди.

Талант Мамитов натижа эълон қилингандан кейин. Видеодан скриншот.

Мамитовни номзодини «Ынтымак» фракцияси кўрсатди, Мадумаров номзодини ўзи лидерлик қилган «Бутун Кыргызстан» кўрсатди.

Номзодлар нималар ҳақида гапирди?

Ўзининг дастури ҳақида сўзлаган сўзида Талант Мамитов вазиятга кенг тўхталмади, бироқ агар сайланиб қолса, «тоза ва адолатли ишлаш учун» имкони борича ҳаракат қилишини таъкидлади.

Мадумаров сўзини бошламай туриб рақибларининг номига гап ташлади.

«Биз тушунамиз, Жогорку Кенешнинг таркиби қандай эканини, кимлар қандай вазифа билан келганини, қандай ваъдалар борлигини биламиз. Бироқ шунга қарамай, «Бутун Кыргызстан» фракциясига миннатдорчилик билдираман. Нима мақсадда [мени номзодим] қўйиляпти? Биз реал қараймиз ҳаётга, Биринчидан, муқобил йўл йўқ бўлиб қолди деган сўз бўлмаслиги учун. Иккинчидан, Қирғизистон аҳолиси ҳозирги Жогорку Кенешдан умид қилади», —деди у.

Адахан Мадумаров. Видеодан скриншот

Мадумаров парламент мустақил институт бўлмагунча «ўлкада адолатли қонунлар қабул қилинмайди» деб таъкидлади.

Шунингдек, халқ вакили аввалги чақирилишнинг спикерлари касбдошларини ҳимоя қилган эмас деб билдирди. Агар спикер бўлиб сайланса, бундай кўриниш бўлмайди деб ваъда берди.

Депутатларнинг саволларига жавоб бераётиб, Мамитов Мадумаровга қараганда ўзини сокин тутди. «Бутун Кыргызстан»нинг лидери парламент аввалгидай эмас, бари «масъулиятсиз» деган тарздаги сўзларини бир неча марта такрорлади. Мадумаров Жогорку Кенешнинг тўртинчи чақирилишида 2007-2008 йиллари раис бўлган.

Шунингдек, олтинчи чақирилишнинг депутатлари давлат раҳбари қаерга сарфласа ўз эрки бўлган президент жамғармаси ҳажмини 2,8 млрд сомга кўпайтирганидан норози бўлди. Халқ вакилларини бу қарори учун танқид қилиб, ҳукуматни қонун чиқарувчи тармоғи бўлган парламент спикерини фонди 30 млн сом эканини айтди.

Бундан ташқари, Мадумаров раис бўлса, «парламентни муносиб даражага кўтариш учун куну тун ишлашини айтди».

Ўлкада қандай бошқарув шакли бўлиши керак, деган саволга Мамитов  бу саволга референдумга чиқарилиб, «халқнинг 80%» президентлик шаклини танлади деб жавоб берди.

Мадумаров бу саволга давлатга кучли президентлик ҳукумати ва ўлканинг барқарорлиги, ваколатлари кенгайтирилган кучли парламент керак эканини таъкидлади.

Мамитов ким?

Талант Мамитов — уч чақирилишнинг депутати. Дастлаб у Жогорку Кенешга 2010-йили «Ата-Журт» партияси билан келган. Талант Мамитов 2010-йили Садир Жапаров ва Камчибек Ташиев асос солган «Ата Журт» партиясидан Жогорку Кенешнинг бешинчи чақирилишига депутат бўлиб сайланган.

2012-йилнинг октябрь ойида Жапаров, Ташиев ва Мамитов Қумтўр олтин конини миллийлаштириш талаби билан Оқ уйнинг олдида митинг уюштиришган. Кейинчалик митингчилар Оқ уйнинг тўсиғидан ошиб ўтишга ҳаракат қилишган.

Уч депутат ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари томонидан қўлга олиниб, уларга  «ҳукуматни куч билан босиб олиш» айби қўйилган. Бишкекнинг Биринчи май туман суди 2013-йили уларни айбдор деб топган. Кейинчалик, Бишкек шаҳар судида судья Курманкул Зулушев депутатларни оқлаган. Шу йилнинг 20-октябрида Олий суд уларни тўлиқ оқлаган.

Камчибек Ташиев, Садир Жапаров ва Талант Мамитов судда. Бишкек, 10- январь 2013-йил. Сурат: «Азаттык»

Ҳукуматга Садир Жапаров келган октябрь воқеаларидан кейин Талант Мамитов спикер бўлиб сайланган.

Жорий йилнинг октябрь ойи охирида Талант Мамитов парламент сайловига қатнашгани сабаб раислик ваколатларини вақтинча тўхтатган. Сайловга Мамитов «Ынтымак» партияси рўйхатида қатнашган.

Қирғизистонда парламент сайлови 2021-йилнинг 28-ноябрида аралаш тизим билан ўтган. Уларнинг орасидан 54 депутат партия рўйхати билан 36 халқ вакили бир мандатли округлардан сайланган.

Коммисиянинг қарори бўйича, Жогорку Кенешнинг еттинчи чақирилишига олти партия ўтган: «Ата-Журт Кыргызстан» 15 мандат олади, «Ишеним» 12 мандат, «Ынтымак» 12 мандат, «Альянс» 7 мандат, «Бутун Кыргызстан» 6 ва «Ыйман Нуру» 5 мандат олади.

Бир мандатли округлар бўйича 34 депутат аниқланган. Бишкекнинг икки округида —Свердлов ва Биринчи май — «Барига қарши» энг кўп овоз олгани сабаб қайта сайлов белгиланган. Қайта сайлов 2022-йилнинг 28-февралида ўтади.