Вазирлар кабинети ирригацияни таъмирлаш ва яхшилаш учун 1 млрд сом ажратади

337

Қишлоқ хўжалиги вазири Аскарбек Жанибеков 29-декабрдаги матбуот анжуманида минкаб 2022-йили қурғоқчилик вақтида қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларини қўллаш мақсадида 1 млрд сом ажратишини айтди.

Жанибековнинг айтишича, бу маблағ узунлиги 662,4 чақиримни ташкил қилган ирригация тизимини таъмирлашга сарфланади. Унинг орасидан 114 чақирим канал бетонланиб, 883 чақирим канал механик тозалашдан ўтказилади.

«2022-йили сув муаммосини олдини олиш мақсадида шу йилнинг ноябрь ойида 100 млн сом ажратилган. Уни ўзлаштириш учун маблағ Сув хўжалиги муассасаларига тақсимланиб, фаол иш олиб борилмоқда. Мен келаси йили деҳқонларимизга сув бериш мавсумида бу йилгидай муаммоларни камайтириш учун бир қатор ишлар амалга оширилади деб ишонтирмоқчиман», — деб билдирди вазир.

Қирғизистондаги сув тақчиллиги ва қурғоқчилик

Қирғизистон деҳқонлари 2021-йили ёздаги аномал иссиқ сабаб қурғоқчиликка учради. Деҳқонлар июннинг бошида сепилган 100 минг гектар ерни 6 минга яқини қуриб қолганини айтишган.

Уларнинг айтишича, сув билан таъминлаш муаммоси биринчи йили бўлмаяпти, биров 2021-йили вазият мушук йиғлайдиган ҳолга келган.

Қурғоқчилик муаммосига эътибор қаратиш учун Чуй вилоятининг 300дан ортиқ деҳқони митингга чиқишган. Улар сув танқислиги Бишкекни озиқ-овқат билан таъминлашга таъсир қилишини айтишган.

Қишлоқ хўжалиги вазирлигида ҳайдов майдонларини сув билан таъминлаш масаласи билан бирга эскирган ирригация тизими ҳам тилга олинди. Шу йил ёзда мазкур вазирлик ирригация каналлари совет даврида қурилганини айтган эди.