Баткенда мактаб директори пичоқланиб вафот этди, гумондор сифатида ҳамқишлоғи қўлга олинди

356
Иллюстратив сурат

Баткен вилоятининг Баткен туманидаги Бўжўй мактабини 43 ёшдаги директори  қотиллик қурбони бўлди. Унинг ўлимида гумонланиб 24 ёшдаги киши қўлга олинди.

Баткен ВИИБдан билдиришларича, воқеа 25-декабрда бўлган. соат 22:45 атрофида қишлоқ турғуни тан жароҳати олиб Айдаркен шаҳар касалхонасига етказилган.

Милиционерлар касалхонага борганда турғун ички қисмига ва орқа томонига пичоқ урилгани аниқланган. Кўп ўтмай мактаб директори вафот этган.

Баткен ТИИБ ходимлари тезкор текширув ишларини олиб бориб, шу куни гумондор қатори Бўжўй қишлоғини 24 ёшдаги турғунини қўлга олишган. У вақтинча сақлаш жойига киритилди.

«Турмуш» нашри воқеа бўлган куни марҳум ҳамкасбининг укаси билан жанжаллашиб кетганини маълум қилди.

Баткен ВИИБдан ҳозирда тергов ишлари бораётганини, воқеа сабаблари текширув давомида аниқланишини айтишди.

Мазкур факт бўйича аввал «Танага оғир зарар етказиш» моддаси билан жиноий иш қўзғалган. Милициядан тергов давомида модда бошқасига ўзгартириши мумкинлигини билдиришди.