Министрлар кабинети чет эллик талабаларнинг хавфсизлик масаласини муҳокама қилди

348

27-декабрда министрлар кабинетида хорижлик талабаларни ўлка ҳудудидаги хавфсизлик масаласи бўйича кенгаш ўтди. Унда министрлар кабинети раисининг ўринбосари Эдил Байсалов ҳуқуқни ҳимоя қилиш органларига чет эллик талабаларни ўлкадаги хавфсизлиги бўйича масалани кучайтиришни топширди.

Унинг маълумотига қараганда, Қирғизистонда 30 мингдан ортиқ хорижлик бор, уларнинг орасидан 13 мингдан ортиғи Ҳиндистондан, 9 285 одам Покистондан келганлар.

«Улар – бизни юртимизда меҳмон, халқимиз ўртасидаги дўстликнинг кўприги. Ҳар бир талаба яхши билим олибгина қолмай, ўлка ҳақида яхши фикрда бўлиши истардик. Министрлар кабинети ҳар бир талаба ғамхўрликка олиниб, бизнинг ўлка ҳақида ёқимли таассуротда бўлиши учун ҳар бир университетда дўстлик жамияти фаолиятини таъминлаш ниятида», — деб билдирди Эдил Байсалов.

Минкаб раисининг ўринбосари Эдил Байсалов раҳбарлиги остида ўтган йиғин. Сурат: Минкабнинг матбуот хизмати

Йиғинда олий ўқув юртининг раҳбарияти ва ҳуқуқ тартибот органлари томонидан олдини олиш чоралари, чет эллик фуқароларни республикада юриш тартиби бўйича тушунтириш ишларини кучайтириш вазифалари муҳокама қилинди.

ИИВ маълумоти бўйича, шу йилнинг 11 ойида Бишкек шаҳри ҳудудида покистонлик фуқароларга нисбатан 63 жиноят рўйхатга олинган, уларнинг кўпи ўғирлик ва фирибгарлик фактига боғлиқ.

28-декабрда Бишкек ШИИБ Покистондан кетган талабалар билан учрашув ўтказганини маълум қилишди. Шаҳар милиционерлари хорижлик талабаларга хавфсизлигига хавф туғилган вақтда зудлик билан яқин орадаги милиция бўлимига мурожаат қилиш ёки 102 рақамига қўнғироқ қилиш кераклигини айтишди.

«Бундан ташқари, барча талабаларга агар зарур бўлса, милицияга тўғридан-тўғри алоқага чиқиб, милиционерларнинг ташриф қоғозлари тарқатиб берилди», — деб билдирди Бишкек ШИИБнинг матбуот хизмати.

Бишкек ШИИБ ходимлари покистонлик талабалар билан учрашди. Сурат: шаҳар милициясининг матбуот хизмати

Бундан ташқари, чет эллик талабаларга амалдаги миграцияга боғлиқ қонунни ва Қирғизистонда хорижликларни юриш қоидаларини айтиб беришди.

Бунгача Қирғизистонда билим олаётган покистонлик талабалар уларга нисбатан ҳужум кўпайганини айтишган.

«Қирғизистонда ўқиган талабалар бу ўлкада ўзларини хавфсиз ҳис қилишмаяпти», — деб айтилган Қирғизистондаги покистонлик талабалар федерациясини Фейсбук саҳифасида эълон қилинган билдирувда.

Улар минкабдан «покистонлик талабаларнинг хавфсизлигини таъминлашни» сўрашган.

«Полиция бўлимларида [милиция бўлимларида] Қирғизистондаги чет эллик талабалар сонини ҳисобга олиб, инглиз тили таржимони бўлиши керак», — деб айтилади билдирувда.