Телефон, ноутбук, смарт соатларни қайд этиш учун 700 сомдан давлатга тўлаш таклиф қилинмоқда

386

Рақамлаштиришни ривожлантириш вазирлиги 10-декабрда янги қонун лойиҳасини таклиф қилди. Унга кўра, ўлкага олиб келинган қиймати уч минг сомдан ортиқ бўлган мобил қурилмани давлатга ўтказиш учун 700 сом тўлаш керак бўлади.

Шундай лойиҳа 2018-йили ҳам таклиф қилинган. Унда қирғизистонликлар бу ғояга қарши чиқишган, бироқ унда рўйхатга олиш учун йиғиладиган пулнинг миқдори анча кам эди — 100 сом.

Бу нима учун керак?

Лойиҳанинг асосий мақсади — коррупцияга ва техника ўғирлашга қарши курашиш.

Ўғирланган техника мажбурий равишда сим-картага уланган IMEI-код орқали қидирилади. Бу орқали ҳукумат ҳар бир мобил қурилмани назорат қилиш имконига эга бўлади.

700 сом қандай вазиятларда тўланади?

Ўтиш давридан кейин ҳар бир телефон учун тўлаб туриш керак бўлади. бу қанча вақт давом этиши — лойиҳада кўрсатилган эмас.

Шу билан бирга ўлкага телефон олиб келган компанияларгина эмас, оддий фуқаролар ҳам тўлаши керак бўлади. Нархи уч минг сомдан ортиқ бўлган телефон учун ҳам давлатга рўйхат учун 700 сом тўланиши керак.

Бу тўлов амалда СИМ-карта солинадиган барча қурилмаларга тегишли бўлиши мумкин: телефон, планшет, ноутбук, ақлли соатлар, сигнал тугмаси бўлган браслет ва бошқалар. Сабаби «маълумотларни тарқатиш учун фойдаланилган қурилмалар» деб нимани атаса бўлиш-бўлмаслигини қонун лойиҳасида аниқ аталмаган. Бу категорияга маиший техникалар ҳам кириши тўлиқ мумкин.

Бу қандай ишлайди?

Телефоннинг IMEI-кодини* мажбурий равишда сим-картага улаш керак, акс ҳолда сизни блоклаб қўйишади. Аниқроғи, кўп ҳолларда тўлаш керак бўлади: рақамни алмаштирган, телефонни бировга берганда ва сотганда.

*IMEI (International Mobile Equipment Identity) — мобил қурилманинг халқаро идентификатори. Бу 15 сондан иборат уникал код, у ишлаб чиқариш босқичида ҳар бир мобил телефон билан смартфонга берилади ва қурилма тармоқ ичида танишга ёрдам беради.

Аниқроғи, мамлакат Қирғизистон аҳолисини тўлиқ рўйхатдан ўтказиб чиқиши керак бўлади. бу катта навбат кутишлар билан бўлиши аниқ.

Лойиҳани ким амалга оширади?

Қонун лойиҳасида бу иш давлатга эмас, хусусий компанияга зиммасига юкланади. У ўлкадаги барча смартфонлардаги маълумотларни кўришга имкон олади.

Қонун қабул қилинса нима бўлади?

Давлат қирғизистонликларнинг шахсий маълумотларини сақлагиси келмай бу имкониятни учинчи томонга берди. Агар рақамлаштиришни ривожлантириш вазирлигининг қонун лойиҳаси қабул қилинса, унда халқнинг шахсий маълумотлари қурилмалар тизимининг ҳаммасини назорат қилиш имконига эга бўладиган хусусий компаниянинг қўлига ўтиб кетади.

Бундан ташқари, ўлкада телефонлар қимматлайди. Уларнинг нархига техникани сотувчиси ўлкага киритишда тўлаган қўшимча пул қўшилади.