Сўқулуқда 18 гектар қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ер ижтимоий объектлар қуриш учун берилади

333

Министрлар кабинетининг матбуот хизмати 28-декабрда минкаб раиси Акилбек Жапаров Чуй вилоятининг Сокулук туманидаги Новопавловка қишлоқ ҳукуматида жойлашган ерларни трансформациялаш қарорига қўл қўйганини билдирди.

Минкаб қарори бўйича, бу тумандаги 18 гектар ер «Қишлоқ хўжалиги йўналишидаги ерлар» категориясидан «Аҳоли пунктлари ери» категориясига ўтказилади (трансформацияланади).

«Мазкур қарор Новопавловка қишлоқ ҳудудига ижтимоий объектларни қуриш мақсадида қабул қилинган», — деб тушунтирди минкабдан.

Бироқ минкаб трансформацияланган ерга қандай ижтимоий обьектларни қуриш режалаштирилаётганини айтмаган.

Бунгча Министрлар кабинети ИЭМ-2 атрофидаги 47,7 гектар ерни қонунийлаштириш ҳақида қарор қабул қилган. Бу ерлар Орок қишлоқ ҳукуматида жойлашган. Минкаб ИЭМ-2 атрофидаги ерларни президент Садир Жапаровнинг топшириғи билан қонунийлаштирган. Президент бу топшириқни 15-ноябрда участка турғунлари билан учрашгандан кейин берган.

«Бу аввалги ҳукуматни йиллар давомида ҳал қилмаган хатолари. Уларни секин-асталик билан ҳал қиламиз. Бундай муаммолар фақат ер масаласи бўйича эмас, барча тармоқларда бор», — деб таъкидлаган президент.