Бир кадр билан. Садир Жапаров иш сафари билан Санкт-Петербургга келди

337
Садир Жапаров самолёт трапидан тушяпти. Сурат: Президент маъмуриятининг матбуот хизмати

Президент Садир Жапаров 28-декабрда Санкт-Петербург шаҳрига давлат ташрифи билан келди. Бу ҳақда давлат раҳбари маъмуриятининг матбуот хизмати маълум қилди.

Президент борти халқаро «Пулково» аэропортига қўнди.

Жапаров у ерга бугун бўладиган мустақил давлатлар ҳамдўстлиги давлат раҳбарларининг норасмий учрашувига қатнашиш учун 28-декабрда эрталаб учиб кетган. Учрашувни Россия президенти Владимир Путин таклиф қилган.

Норасмий учрашувга Озарбайжон, Қозоғистон, Беларус, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон президентлари, ҳамда Арманистон бош вазири қатнашади.

«Лидерлар Беларустнинг 2021-йилдаги ҳамдўстликдаги раҳбарлигини натижасини чиқариб, умумий масалаларни ҳал қилиш учун фикр алмашишади, ҳамкорликнинг самарадорлиги ва ташкилотга аъзо бўлган мамлакатларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишини ошириш мақсадида кейинги ҳаракатларни муҳокама қилишлари кутилмоқда», — деб ёзади ТАСС.