Сумаянинг ўлимида гумонланган шахс психиатрик экспертизадан ўтиш учун касалхонага ётқизилди

385

Жалолобод вилоятининг Сузоқ туманида 9 ёшли Сумая Хосилжонованинг ўлдирилишида гумон қилинаётган шахс суд-руҳий экспертизадан ўтиш учун Тошкўмир шаҳар Республика руҳий касалликлар шифохонасига ётқизилди. Бу ҳақда «Клооп»га Жалолобод вилояти ички ишлар бошқармаси хабар берди.

Милиция берган маълумот кўра, бунга эркакнинг Жалолобод вилоят шифохонасининг невропсихиатрия бўлимида рўйхатга олингани сабаб бўлган — у касалхонага даволаниш учун қатнаб юрган.

«Адвокат [гумонланувчининг] руҳий касаллиги борлиги тўғрисидаги ҳужжатларни тақдим этди. Ҳужжатга кўра у илгари тегишли даволанишдан ўтиб турган. Бунинг асосида суд-психиатрия экспертизаси тайинланиб, унинг натижаларига кўра ҳуқуқий баҳо берилади», — дейилади ИИВ маълумотида.

Гумонланувчи экспертизадан милициянинг назорати остида ўтиши ҳам айтилди.

Шу билан бирга, Жалолобод вилоят ички ишлар бошқармаси айрим ОАВлар орқали гумонланувчи шахс қўйиб юборилгани ҳақида тарқалган маълумотни инкор қилди.

Гумондор

Сумая Хосилжанова 18-ноябрь куни тахминан соат 12:40да уйидан мактабга чиқиб кетганича бўйича бедарак бўлган. Қиз ўша куни ўқишга бормаган.

Уни Сузоқ туман ИИБнинг ходимларидан ташқари 100 нафардан ортиқ қшлоқ турғуни, қишлоқларни, далаларни, қаровсиз биноларни оралаб излаган.

Натижа чиқмаганидан қизнинг отаси МХДҚнинг етакчиси Қамчибек Ташиевга ва давлат раҳбари Садир Жапаровга мурожаат қилиб, қизини топишга ёрдам сўраган. Шунингдек қирғизистонликлардан қизни ўзлари яшаган ҳудуддан қидириб кўришни илтимос қилган эди.

Аммо деярлик ўн кундан кейин, 27-ноябрда, Сумаянинг жасади кийимлари йўқ ҳолда Сузоқ туманининг Арал қишлоғи орқали оқиб ўтувчи Кўкарт сойи қирғоғидан топилган.

Ўшанда милиция «одам ўлдириш» моддаси билан жиноят ишини қўзғаб, гумондорни қидира бошлаган.