Қозоғистон йил ичида қўшни давлатлардан қўшимча 700 млн метр куб сув олди 

388

Қозоғистоннинг экология, геология ва табиий ресурслар вазирлиги 21-декабрда 2021-йил бўйича ишининг хулосасини чиқарди.

Матбуот анжуманида Қозоғистоннинг экология вазири Серикалли Брекешев йил ичида қўшни давлатлардан олинган сув бўйича маълумот берди.

Қозоқ амалдорининг айтишича, бу йили Қозоғистон қўшимча 700 млн кубометр қўшимча сув олган. Бу 2020-йилга нисбатан 106 млн кубметрга кўп.

«Аниқроқ айтган, қўшниларимизга ўзларини чеклашга тўғри келса ҳам бироқ бизга зарур кўламдаги сувни беришди. Натижада биз Туркистон, Қизил-Орда ва ЖАмбил вилоятларининг деҳқонларини суғориш даврида сув билан таъминлай олдик», — деб билдирди вазир.

Қозоқ ҳукуматининг пресс-релизида Қозоғистонга қайси давлатлар сув бергани айтилмаган. Аммо Қозоғистоннинг Марказий коммуникациялар хизмати эълон қилган видеодан қайси давлатлардан сув олингани кўрсатилган слайдни кўриш мумкин.

Қозоғистоннинг Марказий коммуникациялар хизматининг видеосидан скриншот

Слайдда қўшимча 700 млн кубметр сув икки сув омборидан — Қирғизистондаги Токтогул ва Тожикистондаги Бахри Точикдан олингани кўрсатилган.

Бундан ташқари, слайдда «Қирғизистоннинг сув омборларидаги сувнинг кўламини 2020-йилга солиштирганда камлигига қарамай [Қозоғистоннинг] Жамбил вилоятининг қишлоқ хўжалик ерларини сув билан таъминлаш имкони бўлди» деб айтилади.

Қирғизистондаги энергетика кризиси

Қирғизистоннинг энергетика тармоғи 2021-йили энг кўламли энергетика инқирозига учради. Бунинг асосий сабаби қатори ҳукумат ҳудуддаги сувнинг танқислигини атади.

Шу сабабдан давлатнинг электр энергиясининг асосий манбаси бўлган «Токтогул» сув омборида сувнинг даражаси оз бўлгани сезилган.

Энергокризис шароитида Қирғизистоннинг ҳукумати куз-қиш иситиш мавсумини муваффақиятли ўтиши учун қўшни давлатлардан электр энергиясини импорт қила бошлаган. Шундай қилиб давлат алмашиш йўли билан Қозоғистондан, Ўзбекистондан энергия олади, шу билан бирга Туркманистондан импорт қилади.

Қозоғистондан электр энергиясини олишнинг шартларидан бири — бу йилнинг март ойида тузилган алмашув келишуви асосида сув оқизиш. Келишувга кўра, ёзда қирғиз томон сув билан таъминлаб, ўрнига қиш мавсумида электр энергиясини олиши керак эди.

Кейин 10-декабрда икки томонлама келишув ҳақида сўз бўлаётгани маълум бўлган. Унда қозоқ томон 2021-йилнинг ёз-куз ойларида Қирғизистонга 900 млн кВт соат электр энергиясини бериш мажбуриятини олган. Унинг ичидан мартдан май ойигача Қирғизистонга 420 млн кВт соати келган.

Энергетика вазирлигидан айтилишича, «бу кўрсатилган муддатда Токтогул сув омборига қўшимча сув тўплашга имконият тузган».

Муассасанинг маълумотига кўра, қирғиз томон Қозоғистонга электр энергияси турида июндан августгача 300 млн кВт соат қайтариб берган.

«Қирғизистон Республикасидан Қозоғистон Республикасига қайтарилган электр энергияси Токтогул ва Тошкўмир ГЭСларида ишлаб чиқарилади, истеъмол қилинган сувнинг кўлами эса кўрсатилган электр энергиясини ишлаб чиқишга сарфланади. Энергетика вазирлиги ҳар бир куб метр сув электр энергиясига айланганидан, гидроагрегатларни айланиб ўтувчи сув қўшимча қўйиб юборилмаслигини билдиради» — деб қўшимча қилган энергетика вазирлигидан.

Икки томонлама келишувга кўра, Қирғизистон Қозоғистондан олган 900 млн кВт соатни уч йил давомида, 2023-йилгача қайтариб беради, аниқроғи, ҳар йили июндан август ойигача 300 млн кВт соатдан бериб туради.