Қоидабузарликлар топилгани йўқ. Кўк-Жар ва Боткен округларида сайлов натижаси бекор қилинмайди

410

Олий суд №4 Кўк-Жар сайлов округи ва №2 Боткен округи бўйича МСКнинг қарорини кучида қолдирди. 

Бунинг асосида, суд овоз беришнинг натижасини бекор қилиш бўйича ариза эгасининг талабини рад этди.

Парламент сайловида бу округлардан энг кўп овозни Омурбек Бакиров (Кўк-жар округи) ва Нурлан Ражабалиев (Баткен округи) олишган. Ариза эгалари номзодлар овоз сотиб олишган деб айтишган, аммо ҳуқуқ тартибот органлари буни тасдиқловчи далилларни топмаган.

Сайловнинг натижаси

Марказий сайлов комиссияси партия рўйхати бўйича парламент сайловининг натижасини 15-декабрда тасдиқлаган.

Коммисиянинг қарори бўйича, Жогорку Кенешнинг еттинчи чақирилишига 5%лик тўсиқдан ўтган олти партия кирмоқда:

  • «Ата-Журт Кыргызстан» — 17,32%;
  • «Ишеним» — 13.61%;
  • «Ынтымак» — 11.00%;
  • «Альянс» — 8.35%;
  • «Бутун Кыргызстан» — 7.04%;
  • «Ыйман Нуру» — 6.17%.

МСК 20 сайлов участкаси бўйича маълумотлар бекор қилинганини ҳисобга олиш билан сайловнинг натижаси тан олинганини таъкидлади. Мазкур 20 сайлов участкасида овоз беришнинг натижаси бекор қилинган.

Мандатлар қандай бўлиштирилди:

  • «Ата Журт Кыргызстан» — 15 мандат (5и аёлларга тегади);
  • «Ишеним» — 12 мандат (4и аёлларга тегади);
  • «Ынтымак» — 9 мандат (3и аёлларга тегади);
  • «Альянс» — 7 мандат (3и аёлларга тегади);
  • «Бутун Кыргызстан» — 6 мандат (2си аёлларга тегади);
  • «Ыйман Нуру» — 5 мандат (2си аёлларга тегади).

Қирғизистонда парламент сайлови 2021-йилнинг 28-ноябрида аралаш тизим билан ўтган. Унинг ичидан 54 депутат партия рўйхати билан 36 халқ вакили бир мандатли округлардан сайланган. Сайловда 21 партия ва бир мандатли округдан 300га яқин номзод курашган