Байсалов: Садир Жапаров — Пётр I, биз эса унинг полапонлари

426

Минкаб етакчисининг ўринбосари Эдил Байсалов «Новые лица» нашрига интервью берди. Унда у президент Садир Жапаровни Пётр I деб атади. Яқиндагина у давлатнинг соғлиқни сақлаш вазири Алимкадир Бейшеналиев ҳам ўзини Пётр I билан солиштирган эди.

«Бизда Пётр I — Садир Жапаров, шу сабабдан биз Садировни уясининг  полапонларимиз», — деди Байсалов.

Садир Жапаров.

Минкабни етакчисининг ўринбосари бу гапи билан Пушкиннинг «Полтава» асарига ишора қилгани тушунарли. У асарда ёзувчи Пётр Iнинг издошларини «Петров уясининг полапонлари» деб атаган эди.

Байсалов таъкидлаганидек, Бейшеналиев «амалда президентнинг чексиз ишончига эга».

«Масалан, у [соғлиқни сақлаш вазири] айрим вақтда уни суиистеъмол қилади. Президент унга огоҳлантириш беради. Аммо ҳозирги вақтда у ўша ишончни қўлланмоқда. Натижа кўрсатадами ёки йўқми ўзи жавоб беради. Чунки у Қирғиз Республикасининг министри», — деб айтди Байсалов.

Аввалроқ шифокорлар Бейшеналиевнинг истеъфосини талаб қилиб, унга қарши танқидларни айтишган. Бунга вазир соғлиқни сақлаш тармоғида реформа қилаётгани учун нафратга учраётганини, шу сабдан шифокорлар унинг истеъфосини талаб қилишмоқда деб жавоб айтган.

«Пётр I ҳам, Россияда реформа қилаётганда бари ёмон кўрган, кейин тарих у барини тўғри қилганини кўрсатган. Бир йил ичида қилганимнинг ҳаммаси халқ учун», — деган Бейшеналиев.