Қумтўр: Қирғизистон билан «Центерра» ўртасида сўзлашувларнинг иккинчи раунди бошланди

351

23-декабрда қирғиз томон билан Канаданинг Centerra Gold Inc. компаниясининг ўртасида сўзлашувларнинг иккинчи раунди бошланди. Бу ҳақда майнинг ўртасидан бери қирғиз ҳукуматининг ташқи бошқарувида турган «Қумтўр Голд Компани»нинг матбуот хизмати маълум қилди.

Учрашув ёпиқ видеоконференция алоқа форматида ўтмоқда. Компаниядан билдирилишича, сўзлашувга қирғиз томондан минкабнинг етакчиси Ақилбек Жапаров, юстиция министри Аяз Баетов, «Қумтўр» ишхонасининг сиртдан бошқарувчиси Тенгиз Бўлтурук ҳамда «бошқа манфаатдор томонлар» иштирок этди. Centerra’нинг номидан президенти ва бош ижрочи директори Скотт Перри иштирок этди.

Ақилбек Жапаров, Скотт Перри ва Тенгиз Бўлтурук. Сурат: КГКнинг матбуот хизмати

«Тарафлар коннинг атрофида юзга келган вазият бўйича фикр алмашиб, суд текширувига боғлиқ масалаларни муҳокама қилишди. Бугунги сўзлашувларнинг натижаси билан иштирокчилар муҳокамани 24-декабрда давом эттиришга қарор қилишди», — деб билдиришди «Қумтўр»дан.

22-декабрда парламентнинг йиғинида минкабнинг етакчиси Ақилбек Жапаров 23-декабрда Centerra билан сўзлашувларнинг охирги раунди бўлишини айтган. Унга қадар амалдор Канада ширкатининг мененжменти билан сўзлашувларни Янги йилгача хулосалаш режалаштирилаётганини айтган.

«Ҳеч бўлмаганда шундай буйруқ олдим. Қирғизистон фуқаролари бундай йирик лойиҳаларни ўзи амалга ошира олшини исботлаймиз», — деб  билдирган у 15-декабрда.

Centerra билан сўзлашувлар

Жорий йилнинг сентябрь ойи сўнгида минкабнинг етакчиси Ақилбек Жапаров ва МХДҚнинг раҳбари Қамчибек Ташиев бошлаган қирғиз делегацияси Женевада Centerra’нинг ижрочи директори Скотт Перри билан учрашган. Бу қирғиз ҳукуматининг айтишича, Перрининг ташаббуси билан сўзлашувларнинг биринчи раунди бўлган.

«Қумтўрни бугунги кунгача ўзимиз ишлатиб келдик. Бундан кейин ҳам ўзимиз ишлатамиз. “Центерра” билан сўзлашувлар бўлди. Улар ҳам, биз ҳам сўзлашув ҳақидаги маълумотни ошкор қилмаймиз деб қўл қўйиб берганмиз. Сўзлашувлар давом этиши мумкин», — деб билдирган Жапаров 12-октябрда.

Шунга қарамай қирғиз ҳукумати охирги ойларга Қумтўр Қирғизистонга ўтганини ва Centerra Gold кондан бош тортганини бир неча бор айтган. Centerra Gold Inc. эса бу маълумотни инкор қилган.

Қумтўр 7 ойдан бери қирғиз ҳукуматининг назоратида —17-майда депутатлар «Қумтўр Голд Компани»га ташқи бошқарув киргизиб, у ерда Centerra’нинг директорлар кенгашининг собиқ аъзоси Тенгиз Бўлтурукни бошчи қилиб тайинлаган. .

Centerra Gold Inc. қирғиз ҳукуматининг ҳаракатларига жавоб қилиб, қирғиз ҳукумати бунга қадар мажбуриятларини бузиб, «конни зўрлик билан босиб олди» деб Бўлтурукни судга беришган.

Қирғиз ҳукумати Канада ширкатига қўяётган энг асосий даъво — экологик зарар. Масалан, жорий йилнинг май ойи бошида Бишкекнинг Октябрь туман суди «Қумтўр Голд» ишхонасидан давлат фойдасига 261,7 млрд сом ёки 3 млрд доллар ундириб олишга қарор қилган. Суд компанияни Қумтўр конини ишлатишда Лисий ва Давидов музлигига қолдиқларни тўкишда айбдор деб топган.

12-майда эса Қумтўрнинг фаолиятини текширган давлат комиссияси ишининг дастлабки натижасини чиқариб, олтин қазувчи компаниядан, бунга қадар суд талаб қилган маблағларни ҳисобга олиш билан 459 млрд сом (4 млрд 252 млн доллар) ундириб олишни таклиф қилган.

​​Centerra Gold Inc. қирғиз ҳукуматининг ҳаракатларига жавоб қилиб, Қирғизистоннинг ҳукуматига қарши арбитраж мажбурий текширувини илгани сурган. Компаниядагилар ҳукуматнинг ҳаракати тарафдорлари ўртасидаги келишувларни бузади деб ҳисоблашади ва улар ҳақларини ҳимоя қилишни кўзлашади.

Қирғизистон томон билан Centerra’нинг ўртасида яна бир неча суд терговлари олиб борилмоқда.