Фуқаровий активист Адилет Балтабай 22-декабрда МХДҚ биносининг олдидаги норозилик акциясида идоранинг етакчиси Қамчибек Ташиев активистга видео олишни тақиқлаганини билдирди.
Балтабай жонли эфирнинг фрагментларини юклаган.
Воқеа 22-декабрда бўлган. Унда қўлга олинган депутат Бакит Жетигеновнинг тарафдорлари Қамчибек Ташиев билан учрашувни талаб қилиб, натижада идора етакчиси митингчилар билан суҳбатлашиш учун чиққан.
Активист ўша вақтда Facebook саҳифасида жонли эфир кўрсатаётган бўлган. Ташиев уни кўриб, съёмкани тўхтатишни талаб қилган.
«Тушир нимангни, тушир дейман! Оласанми [телефонингни] ёки олмайсанми?» — деган Ташиев активистга қараб.
Балтабай Ташиевнинг Бакит Жетигеновга боғлиқ вазият бўйича изоҳ беришни илтимос қилган, аммо ўша вақтда МХДҚ етакчисининг қўриқчилари келиб телефонни туширишга мажбур қилган.
Балтабай жонли эфирни Ташиевни тасвирга олмаган ҳолда давом этган.
«Биз эркин давлатда яшаймиз. Пиар қилаётганларни эшитманглар деб Ташиев орқамдан гапиряпти. Улар мендан телефонимни тортиб олишмоқчи бўлишди. Аммо мен имконият бермадим. Мен Ташиевдан ҳам қўрқмайман! Мен фақат худодан қўрқаман!» — деган активист ўз видеосида.
Ҳокимият вакиллари уларни эркин журналистлар ва активистлар тасвирга олган вақтда доимо қўполлик кўрсатишади.
2021-йилнинг январи охирида депутат Қамчибек Жолдошбаев уни камерага тасвирга олаётган одамга ўрта бармоғини кўрсатиб, сўккан эди. Ўшанда бу ижтимоий тармоқларда фойдаланувчиларнинг қаттиқ норозилигини яратган.
Аммо камерага тортаётган активистларга ёки журналистларга ҳужум қилиб, телефонларини тортиб олган ҳолатлар ҳам кўп учрайди.
Масалан, 2020-йилнинг 4-октябридаги парламент сайловида икки киши «Клооп»нинг Ўшдаги журналистига ва операторига ҳужум қилган. Ўшанда нашрнинг мухбирлари №5316 сайлов участкасидан жонли эфирга чиқмоқчи бўлган, аммо Ўшнинг чиқинди полигонининг етакчиси Достук Жолдошев ҳамда Ўш аэропортининг ходими Манас Алмаматов уларга тўсқинлик қилишган.
Милиция бу иш бўйича суриштирув бошлаб, судгача тергов тўхтатилган.