Аида Касималиева Қирғизистоннинг БМТдаги вакили бўлиб тайинланди

300
Аида Касималиева

Президентнинг матбуот хизмати 23-декабрда президент Садир Жапаров Аида Касималиевани Қирғизистоннинг БМТдаги доимий вакили қилиб тайинлаш бўйича фармонга қўл қўйганини маълум қилди. 

Вакилликнинг штаб квартираси Нью-Йоркда (АҚШ) жойлашиши айтилди.

Парламентнинг халқаро ишлар бўйича қўмитаси собиқ вице-спикер Аида Касималиеванинг бу хизматга номзодлигини 2021-йилнинг октябрида тасдиқлаган. Номзоди парламент қўмитаси тарафидан тасдиқлангунга қадар Касималиева Фейсбук саҳифасида 28-ноябрдаги парламент сайловига қатнашмаслигини билдирган эди.

Аида Касималиева ким?

Парламентга келгунга қадар Аида Касималиев бир нече йил «Азаттык» радиосида журналист бўлиб ишлаган. Жогорку Кенешнинг олтинчи чақирилишига Касималиева КСДПнинг рўйхати билан келган. Ўз вақтида мазкур партия «ҳукуматпараст» деб саналар эди.

Вице-спикерликка 2018-йили ҳамкасби Асель Кодуранованинг ўрнига келган. Кодуранова эса ўз истеъфоси «қонунбузарлик» билан ишга оширилганини айтган.

2020-йилнинг 4-октябрида бўлиб ўтган парламент сайловига Касималиева «ҳукуматга яқин» дейилган «Биримдик» партиясидан номзод бўлган. Партияни ўша вақтдаги президент Сооронбай Жээнбековнинг укаси Асилбек Жээнбеков билан алоқаси борлиги айтилган.

Касималиева ва Садир Жапаров

Аида Касималиева 2020-йили парламентда Садир Жапаровнинг премьер-министрлик хизматига келишига қарши бўлган камчиликнинг бири бўлган. У 10-октябрдаги постида ҳукумат алмашгандан кейинги воқеалар Жапаровнинг премьер-министрликдаги хизмати давлатда бўлинишга олиб келишини кўрсатди деб ёзган.

Эртаси куни эса — 11-октябрда — Касималиева Садир Жапаровнинг ҳукумат етакчиси вазифасини бажарувчи бўлиб тайинланишини «ноқонуний процесс» деб атаган. У йиғинга келмаганига қарамй, олдиндан рўйхатга киргизиб қайд қилиб қўйишганини билдирган. Ўшанда депутатлар Садир Жапаровни учинчи ҳаракатдан кейингина премьер-министрлик хизматига тасдиқлаган.

2020-йилнинг декабрида Касималиева парламент сайловидан кейин зўрлаб кетишгача етган таҳдидлар бўлганини айтган. Касималиева 2020-йилнинг октябрида «Мекеним Кыргызстан» партиясидан номзод бўлган депутат Урмат Самаев ҳам таҳдид қилганини билдирган. Бу партияни Матраимовларнинг клани билан алоқаси борлиги айтилади.