Бишкекда эркаклар гуруҳи муштлашиб, жанжал ўқ отишгача борди

330

Бишкекда 22-декабрь куни тунда Эркиндик ва Бўкўнбаев кўчаларининг кесилишида эркак кишиларнинг гуруҳи муштлашди.

«Акипресс» нашрининг маълумотига кўра, муштлаув спортчилар ўртасида бўлиб, жанжал вақтида ўқ отувчи қурол қўлланилган.

Тарқатилган видеода муштлашувга 10 киши қатнашганини ва уларнинг бирида автомат бор эканини кўриш мумкин.

Бишкек ШИИБнинг матбуот хизмати «Клооп»нинг журналистига мазкур факт маълуомтни қайд этиш журналига киргизилиб, дастлабки текширувлар бошланганини айтишди.

Жанжалда иштирок этганларнинг бир қисми топилиб, тергов хизматига етказилди. Милиция жанжалнинг тафсилотлари бўйича тўлиқ маълумотни кейинроқ беришни ваъда қилди.