Тожикистон айбини тан олиб, машинага ўқ отган чегарачиларни жазолашга ваъда қилди

322

Давлат чегара хизмати матбуот хизмати 23 декабрь куни Қирғизистон ва Тожикистон вакиллари Боткен вилоятининг Лейлек тумани чегарасида юз берган отишмадан сўнг учрашгани ҳақида хабар берди.

Ҳодиса 22-декабрда Баткеннинг Лейлек туманидаги Мақсат — Жаштиқ авто йўлида КамАЗнинг ҳайдовчиси тўхтаб, ариқдан сув олган вақтда юз берган. Ўша вақтда Тожикистоннинг уч чегарачиси қирғиз-тожик чегарасини кесиб ўтиб, ҳайдовчига машинага ўтириб уларнинг ҳудудига ҳайдашни талаб қилган. Ҳайдовчи йўлини чегарачилар ҳамрохлигида давом этган.

Аммо кўп ўтмай Қирғизистон фуқароси унинг ортидан келаётган машинанинг йўлини тўсиб, уни «тожик ҳарбийлари олиб кетаётганини» қийқириб айтишга улгурган. Тожик ҳарбийлари оғир юк машинасидан чиқиб, КамАЗнинг ғилдирагига ва олдинги ойнагига уч карра ўқ отган. Натижада қирғизистонлик ҳайдовчи ойнак синиқларидан жароҳатланган.

Чегара хизмати хабар қилишича, 23-декабрь куни Тожикистон ҳукумат вакиллари учрашув вақтида «тожикистон ҳарбийлари ҳаракатларининг ноқонуний бўлганини тўлиқ тан олган».

«Тожикистон вакиллари бу ҳолатга йўл қўйган чегарачилар жавобгарликка тортилишини айтишди. Воқеа Тожикистон Ҳарбий прокуратураси томонидан текширилади», — дея қўшимча қилди Қирғизистон Чегара хизмати.

Шу билан бирга мазкур воқеани Тожикистоннинг Ҳарбий прокуратураси текширишини таъкидлашди. Шунингдек икки томон шахсий таркиб орасида тушунтириш ишларини олиб боришни ва қўшма сабоқлар ўтказишни келишиб олишди.Вазирликнинг қўшимча қилишича, 23-декабрь ҳолатига кўра, қирғиз-тожик чегарасида вазият барқарор.