Министрлар кабинетининг етакчиси Акилбек Жапаров олтинчи чақирилиш депутатларининг охирги йиғинида нутқ сўзлади. У бу чақирилишнинг тарихий аҳамиятига тўхтаб ўтди.
Жапаров депутатларга бажарган иши учун президентнинг ва минкабнинг номидан миннатдорчилик билдирди.
«Садир Жапаров сизлар билан учрашганда Жогорку Кенешнинг 6-чақирилиши тарихий парламент бўлди деган юқори баҳосини берган. Мен бу гапларга тўлиқ қўшиламан ва қувватлар эдим. 6-чақирилиш ҳукуматнинг тинчлик йўл билан ўтказилишига имкон берган кўприк бўлди ва давлатга барқарорлик ўрнатган парламент бўлди», — деди у.
Минкаб етакчиси бешинчи чақирилиш Конституцион муддатини тўлиқ ўтаган илк парламент бўлса, олтинчи чақирилиш бир йил узоқ ишлаганини таъкидлади.
«Демак олтинчи чақирилиш ўз вазифасини ортиғи билан бажарди деб айтсак бўлади», —деб таъкидлаб ўтди у.
Жапаров мазкур парламент давлат қарзи, қўшни давлатлар билан бўлган чегарадаги муаммолар, Дача-СУдаги авария, ИЭМдаги авария, Тарих музейини таъмирлашга оида ҳамда Қумтўрдаги вазият бўйича муҳим масалаларни муҳокама қилиб, қарор қабул қилганини ёдга олди.
Унинг маълумоти бўйича, бу чақирилиш 1300 қонун лойиҳасини кўриб чиққан, унинг ичидан беш юзи депутатларнинг ўз ташаббуслари.
«Ҳурматли депутатлар, сиз барча соҳаларда улкан ва беқиёс ишларни амалга оширдингиз. Бунга ўзим гувоҳ бўлганман. Ўйлайманки, олтинчи чақириқ энг меҳнаткаш ва ишбилармон бўлганини вақт кўрсатади деб ўйлайман. Биз кўп ишлаймиз [...] Биз бир гал Конституцияга ўзгартириш киритдик, бир гал янги Конституция қабул қилдик, уч президент даврида ишладик, 9 марта ҳукуматни тасдиқлаб берибмиз. 6-чақирилиш Қирғизистон тарихида ўз миссиясини тўлиқ бажарган, тарихий парламент бўлиб қолади деб ишонаман», — деб таъкидлади Жапаров.
Жогорку Кенешнинг 6-чақирил депутатлари 2019-йилнинг июнь ойидаги навбатдаги сессиясининг ёпилишида.
Жогорку Кенешнинг олтинчи чақирилишнинг охирги йиғини бугун 22-декабрда бўлмоқда ва шу билан депутатларнинг ваколат ҳақлари тугайди. Эртага 23-декабрда парламентнинг еттинчи чақирилишининг биринчи йиғини бўлади.