Бишкек: «Таатан»нинг савдогарлари мажбурий касса аппаратларига қарши митингга чиқди

354

Бишкекда «Таатан» бозорининг савдогарлари 22-декабрда митингга чиқишди. Улар ҳукуматнинг назорат-касса машиналарини (НКМ) мажбурий турда киргизиш ташаббусига қарши. Ҳукумат бизнесни кўланкадан олиб чиқиш ва кўланка иқтисоднинг даражасини тушириш учун НКМ киргихиш заруратини билдирмоқда.

Дастлаб савдогарлар бозорнинг ҳудудида митинг ўтказаётганди, кейин Жогорку Кенешнинг биносига келишди. Бу вақтда муддати тугаб кетаётган 6 чақирилишнинг йиғини ўтиб, депутатлар янги Солиқ кодексини учинчи ўқишда кўриб чиқаётган эди.

Савдогарлар «НКМга қарши» деган плакатларни кўтариб чиқишган. Митингчилардан бири журналистларга ихтиёрий патент билан ишлашда давом этишни хоҳлашаётганини айтди.

«Аппаратларни излаб, бухгалтерия билан шуғулланишнинг бизга кераги йўқ. Биз эртадан кечгача бозорда ўтириб, савдо қиламиз. Биз оддий савдогарлармиз. Бизга НКМнинг кераги йўқ. Бусиз ҳам солиқ тўлаймиз. Бизга шу етарли […] Биз патент ва социал фонд тўловларини ўз ихтиёримиз билан тўкишни хоҳлаймиз. Шу масалани ҳал қилмоқчимиз», —деди у.

Президент Садир Жапаров 6-декабрда «Кичик тадбиркорлик субъектларини қўллаш, қулай солиқ ҳамда божхона иқлимни тузиш ҳақида»ги фармонга қўл қўйган. Фармон йиллик айланмаси 8 млн сомгача бўлган тадбиркорлик субъектларни солиқдан озод қилган. Аммо фармонга кўра, улар онлайн НКМларни қўлланишга мажбур.

Бу ҳақда бунгача иқтисод вазири Данияр Амангелдиев ҳам айтган.

«Агар янги Солиқ кодекси кучига кирса, бозорларнинг савдогарлари бўшатилади. Асосийси, улар квитанцияларни қўлланиб, НКМ ишлатиши керак бўлади. Улар солиқ тўлашмайди. Кичик ва ўрта бизнес тўлиқ ҳимоя қилинади. Агар айланмаси 8 млн сомдан ортса, улар бошқа солиқ режими билан ишлайди», — деган у.

Янги Солиқ кодексини 2022-йилнинг 1-январидан бошлаб киргизиш таклиф қилинмоқда. Бунга қадар янги кодекснинг лойиҳасини парламент қўмитаси тасдиқлаб берган, депутатлар эса 22-декабрдаги йиғинда уни учинчи ўқишда кўриб чиқмоқда.

Йиғинда депутат Дастан Бекешев Солиқ хизмати идора қонун актларини қабул қилмаганидан навбатларга хизмат қилишга улгурмай қолишини таъкидлаб, қонунни кучига киргизиш муддатини уч ойга жилдириб туришни тавсия қилди.

«Сизлар солиқ режимини танлаш учун солиқ тўловчига 15 кун беряпсизлар […] Аммо сизлар 100% улгурмайсизлар: январда навбатлар узун бўлади, мен сизларга кафолат бераман. Тайёрланиш, тушунтириш ишлари ўтказилмади […] Сизлар учинчи ўқишга киргизилган Солиқ кодексининг лойиҳасини эълон қилмадинглар. Бир неча кундан кейин у кучига киради, сизлар халқни қийин аҳволга соляпсизлар: уларни сизларга келишга мажбур қиласизлар, навбат юзага келган ерда пул топишни истаган ўртамчилар пайдо бўлади. Мана сизлар шундай вазиятни яратяпсизлар», — деди у.

Солиқ хизматининг вакиллари агар янги Солиқ кодекси учинчи ўқишда қабул қилинса, у ҳолда 2022-йилнинг 1-январигача қонун актрларини қабул қилишга улгуриб қолишларини билдиришди. Аммо депутатлар янги Солиқ кодексини биринчи ҳаракат билан ҳам қабул қила олишмаган.

Бизнес-жамоатчилик ва оддий фуқаролар янги Солиқ кодексининг қабул қилинишидан қўрқиб, норозиликларини айтишмоқда. Уларнинг айтишича, ҳужжат муҳокама қилиниб ва қабул олинувчи муддат камлик қилади.