МСК парламентнинг янги чақирилиш депутатларини рўйхатга олишни вақтинча тўхтатди

328

Марказий сайлов комиссиясининг етакчиси Нуржан Шайлдабекова 22-декабрдаги йиғинда МСК Жогорку Кенешнинг еттинчи чақирилишининг депутатларини рўйхатга олишни вақтинча тўхтатганини хабар қилди.

Шайлдабекованинг айтишича, судда бир неча ариза кўриб чиқилаётгани сабабли рўйхатга олиш вақтинча тўхтатилган — сайловнинг натижаси бўйича уч ариза умумий сайлов округи ҳамда яна бир ариза бир мандатли округ бўйича.

Аввалроқ Бишкекнинг Маъмурий суди МСКнинг Чуй-Кемин округи бўйича номзоди Медербек Саккараевнинг қайдини бекор қилиш қарори кўриб чиқилаётгани маълум бўлган.

МСК 18-декабрда номзод иккинчи фуқаролиги йўқ деган маълумотни тўлиқ бермаган деган сабаб билан унинг қайдини бекор қилган. МСКнинг қарорини Маъмурий суд 21-декабрда қўллаб, уни кучида қолдирган.

Бундан ташқари, 21-декабрда Маъмурий суд номзод Жанар Ақаевнинг мандати бўйича «Альянс» партиясининг МСКга ёзган аризасини қаноатлантирган.

Маълумотга кўра, суд МСКнинг 15-декабрдаги «Умумий сайлов округи бўйича Жогорку Кенешнинг депутатларини сайлаш натижалари ҳақида»ги фармонида «Альянс»нинг уч номзод аёлига депутатлик мандати бўлиб бериш бўйича қисмида айтилган қарорини «ноқонуний» деб топиб, уни бекор қилгани билдирилган.

Шунингдек суд МСКнинг «Альянс» партиясидан Токтобубу Оргалчани сайланган депутат деб топиш ҳақидаги қарорини бекор қилган.

Марказий сайлов комиссияси партия рўйхати бўйича парламент сайловининг натижасини 15-декабрда тасдиқлаган.

Коммисиянинг қарори бўйича, Жогорку Кенешнинг еттинчи чақирилишига 5%лик тўсиқдан ўтган олти партия кирмоқда:

  • «Ата-Журт Кыргызстан» — 17,32%;
  • «Ишеним» — 13.61%;
  • «Ынтымак» — 11.00%;
  • «Альянс» — 8.35%;
  • «Бутун Кыргызстан» — 7.04%;
  • «Ыйман Нуру» — 6.17%.

Қирғизистонда парламент сайлови 2021-йилнинг 28-ноябрида аралаш тизим билан ўтган. Унинг ичидан 54 депутат партия рўйхати орқали 36 нафар халқ вакили бир мандатли округлардан сайланган. Сайловда 21 партия ва бир мандатли округдан 300га яқин номзод иштирок этган.