Жогорку Кенеш учинчи ўқишда янги Солиқ кодексини қабул қилди

365

Депутат Дастан Бекешев 22-декабрда Телеграм-канали орқали парламент Солиқ кодексининг баҳсли янги лойиҳасини учинчи ўқишда қабул қилганини билдирди.

Янги кодексни олтинчи чақирилишнинг 83 депутати қўллаб, икки нафар халқ вакили қарши овоз берган.

Айни кунда Солиқ кодексининг лойиҳаси бўйича дастлабки овоз беришда депутатларнинг ҳужжат учун овози берилган эди, аммо уни қабул қилишга овозлар сони етмай қолган.

Минкаб Солиқ кодексининг келажакдаги янги таҳририни биринчи марта 2021-йилнинг июлида муҳокама қилган. Лойиҳа бир неча бор жамоатчиликнинг ҳамда бизнес вакилларининг танқидига сабаб бўлган.

Шунга қарамай ҳужжатнинг ўзини узоқ муддат ошкор қилишмаган. Натижада уни 20-декабрда депутат Дастан Бекешев Телеграм каналига эълон қилган.