21-декабрда Бишкекнинг Биринчи май туман суди собиқ президент Алмазбек Атамбаевнинг икки жиноий иши бўйича қамоқда қолдириш бўйича эҳтиёт чорасини бекор қилди. Улар Туркиянинг ўн фуқаросига паспорт бериш ва «Калис Ордо» массивидаги мактабнинг қурилиши билан боғлиқ.
Бундан ташқари, Олий суддан бугун Азиз Батукаевнинг бўшатилиши ва Қўйтош воқеаси бўйича ишларга нисбатан адвокатларнинг аризалари кўриб чиқилишини билдирди — бу ишларда Атамбаев фигурант.
Бу орада Атамбаевнинг адвокати Замир Жоошев Октябрь воқеаси бўйича ишда собиқ президентга нисбатан чиқарилган эҳтиёт чораси ҳам бекор қилиниб, у бўшатилиши мумкинлигини ҳам билдирди.
«22-декабрда Олий судда Азиз Батукаевнинг иши бўйича процесс бўлади. Агарда коллегия ҳимояловчи томонни қўлласа, у ҳолда Алмазбек Шаршенович бўшатилиши керак», — деди Жоошев.
Ҳозирда собиқ президент Бишкекдаги №47 колонияда ушлаб турилибди.
Атамбаевга қарши ишлар
Собиқ президент Алмазбек Атамбаевга қарши бир қатор жиноят ишлари қўзғалган. У Қўйтош воқеаси, Туркиянинг фуқароларига ноқонуний паспорт бериш, Азиз Батукаевни бўшатиш, октябрь воқеалари, Бишкек ИЭМни таъмирлаш ва «Калис-Ордо» массивида мактабни қуришдаги коррупция бўйича ишларнинг фигуранти.
Атамбаевнинг адвокатлари эса собиқ президентга нисбатан қўзғалган жиноят ишларининг ҳисобини ҳам тополмай қолишганини айтишмоқда.