Боткен: 61 ёшдаги янгасини беаёв калтаклаган киши вақтинча қамоққа олинди

337
Жабрланувчи. Ижтимоий тармоқлардан олинган сурат

Боткен вилоятининг Қадамжой туманида 61 ёшдаги аёл шафқатсиз калтакланиб касалхонага тушди. Боткен вилоят ИИБнинг матбуот хизматидан жабрланувчининг қариндоши калтаклаганини билдиришди.

Маълумотга кўра, жабрланувчи гумондорнинг янгаси бўлади — улар Қадамжой туманининг Бирлик қишлоқ ҳудудига қарашли Сур қишлоғининг турғунлари.

30 ёшдаги турғун 18-декабрда янгасини Айдаркен шаҳридаги бозордан чиқаётганда «уйингизга етказиб қўяман» деб алдаб, Айдаркен — Сох авто йўлида аёвсиз калтакланган.

Бунинг сабабини у «менинг онамни фолбин, имомларга иситма-совутма қилиб, сен ногирон қилиб қўйгансан» деб билдирган.

Милиция «Безорилик» моддаси билан судгача тергов бошланди. Гумонланувчи вақтинча ушлаб турилувчи жойга киргизилди.

Бу орада ижтимоий тармоқларда жабрланувчи пенсионернинг суратлари тарқамоқда. Айримлар у «тожик фуқаролари тарафидан калтакланган» деб ёзишмоқда. Боткен вилоят ИИБдан мазкур версия ҳақиқатга тўғри келмайди деб таъкидлашди.