Парламент Бакит Жетигеновни жиноий жавобгарликка тортишга розилик бермади

303

Парламент депутатлари Жогорку Кенешнинг 22-декабрдаги йиғинида Бакит Жетигеновни жиноий жавобгарликка тортишдан бош тортиш бўйича депутатлар комиссиясининг хулосасини тасдиқлади. Унга кўра, Жетигенов депутатлик дахлсизлигидан ажратилгани йўқ.

Йиғинда қатнашган 88 депутат комиссиясининг хулосасида «розиман» деб овоз берса, биргина депутат «қарши» овоз берди.

«Комиссия барча томонни эшитиб, ҳокимиятни босиб олиш бўйича бирорта ҳам гапни эшитганимиз йўқ. Бугунги кундан бошлаб уни қамоқдан чиқаришни қўллаб беринглар», — деб билдирди депутатлар комиссиясининг етакчиси Айсулуу Мамашова.

Бу орада, эрта билан Бакит Жетигеновнинг тарафдорлари Оқ уйнинг олдига митингга чиқиб, депутатни бўшатишни талаб қилишди.

Депутатнинг тарафдорлари 15-ноябрда ҳам Оқ уйнинг олдига митингга чиқиб, депутатлар комиссиясидан Бақит Жетигеновнинг масаласини кўришни талаб қилишган.

Бунга қадар, 1-декабрда Бош прокуратура уч депутатни жиноий жавобгарликка тортиш бўйича парламентга тавсия киргизган. Уни кўриб чиқиш учун вақтинча депутатлар комиссияси тузилган.

8-декабрда эса Жогорку Кенеш уч депутатни жиноий жавобгарликка тортиш бўйича Бош прокуратуранинг таклифини кўриб чиққан. Унда парламент вакиллари вақтинча депутатлар комиссиясининг хулосаси асосида Асилбек Жээнбеков билан Тўрўбай Зулпукаровни жавобга тортишга рози бўлмаган. 9-декабрда икки депутат қамоқдан бўшатилган.

Йиғинда эса Жетигенов бўйича хулоса тайёр эмаслиги айтилиб, унинг ишини кўриш 22-декабрга кўчирилди.

27-ноябрда Биринчи Май туман суди Жетигеновни 2022-йилнинг 26-январигача қамоқда қолдирган эди.

«Ҳокимиятни куч билан босиб олишга тайёрланиш» иши

МХДҚ ва ИИВнинг ходимлари тарафидан 26-ноябрда ҳокимиятни куч билан босиб олишни истаган гуруҳнинг 15 нафардан ортиқ аъзоси қўлга олинган.

Қўлга олинганларнинг орасида «Эл Ынтымагы» ҳаракатининг ва «Кыргызстан жашылдар» партиясининг аъзолари, шунингдек Жогорку Кенешнинг депутати Бакит Жетигенов бор бўлган.

Махсус хизмат тарқатган маълумотга кўра, гумонланувчилар парламент сайловидан кейин мамлакатдаги ижтимоий-сиёсий вазиятга таъсир кўрсатиб, ҳокимиятни куч билан босиб олиш мақсадида фитна уюштиришни режа қилишган.

МХДҚ гумонланувчиларнинг яшаган ерини ва ижарага олган биносини тинтув вақтида «жиноятга тайёргарлик олиб борилганига исбот бўлувчи» ҳужжатлар, ўқ-дори, қурол-яроғ ва гиёҳванд модда топилганини билдирган.

Гумонланувчиларнинг устидан «Ҳокимиятни куч билан босиб олишган тайёрланиш» моддаси билан судгача тергов бошланган.