Ибраев 6-чақирилиш Оқ уйга «эмин-эркин» кириб чиқсин деган таклифини айтди

311

Парламентнинг 22 декабрь куни бўлиб ўтган йиғилишида депутат Саматбек Ибраев 6-чақириқ депутатларининг ваколат муддати тугаганидан кейин ҳам парламент биносига тўсиқсиз киришига рухсат беришни таклиф қилди.

У ваколат ҳуқуқлари тугаётган депутатларга 7-чақирилишга ёрдам бериш мақсадида ҳозирги гувоҳномаси билан Оқ уйга киришни фармон асосида тасдиқлаб қўйиш керак деб ҳисоблайди.

«Бизнинг депутатлар жуда кўп меҳнат қилди. Бу ерда ҳаётининг бир қисмини қолдириб кетди деб айтишни истайман. Ҳозир фармон орқали Жогорку Кенешнинг [6-чақирилишнинг] йиғинида қабул олиб қўйсак, биз янги келаётган депутатларга масалаларни ҳал қилишга ёрдам берамиз. [Аввалги депутатларга] бинога 6-чақирилишдаги гувоҳномаси билан кириб чиқишга рухсат берувчи қарор қабул қилайлик», — деб таклиф киритди Ибраев.

Саматбек Ибраев. Видеодан скриншот.

Ибраевнинг таклифидан кейин залдагиларнинг кулгиси эшитилиб, спикернинг вазифасини бажарувчи Аида Касималиева эса «буниси ортиқча бўлиб қолишини» айтди.

«Депутатларнинг муддати битгандан кейин, улар қонун, регламент бўйича ўтказиш қандай қаралган бўлса, ўша ҳолат билан киради. Қолгани ортиқча деб ўйлайман», — деб таъкидлаб, кун тартибида бошқа масалалар кўп эканини айтди.

Саматбек Ибраев парламентнинг 6-чақирилишининг депутати бўлиб 2020-йили келган. Бу вақтда у парламентда ҳам, Миллий банкда ҳам хом дейилиб танқидга олинган баҳсли финтех ҳақидаги қонун лойиҳасининг муаллифи сифатида ёдда қолган.

Ибраев №34 Жети-Огуз сайлов округу бўйича бир мандатли номзод қатори ҳам курашиб, 7-чақирилишга депутат бўлиб келишга ҳаракат қилган. Аммо округда Ибраев енгилиб, номзод Арсланбек Малиев олдига чиққан.

22-декабрда Жогорку Кенешнинг олтинчи чақирилишнинг охирги йиғини ўтмоқда, бунда бу чақирилиш депутатларининг ваколатли ҳақлари тўхтатилади. Эртасига, 23-декабрда янги 7-чақирилишнинг биринчи йиғини ўтади.

Жогорку Кенешнинг 6-чақирилиш депутатлари 2018-йилнинг сентябрида навбатдаги сессиянинг очилишида. Сурат: Парламентнинг матбуот хизмати

Амалдаги Конституцияга кўра, Жогорку Кенешнинг янги 7 чақирилиши 90 депутатдан иборат. 36 мандат бир мандатли округлардан номзод бўлган депутатларга, 54 мандат эса партиялардан қатнашганларга тегади.