Миллий хавсизлик қўмитасининг матбуот хизмати қўлга олинган Бош прокуратуранинг ва Бишкекнинг автомобил қуриш заводининг ходимлари МХДҚнинг вақтинча тергов изоляторига киргизилгани маълум қилинди.
Улар 13-декабрда коррупция гумони билан қўлга олинган. Қўлга олинганларнинг орасида яна икки фуқаро бор.
Махсус хизматнинг маълумотига кўра, коррупцион схемани Бош прокуратуранинг Ч.Н. исмли ходими ташкил қилган — у жиноятга алоқадор Э.Б. исмли фуқарога ер участкасини 460 минг долларга сотган. Бишкекнинг машина қурувчи заводига тегишли бўлган ноқонуний ажратилган* ернинг майдони 62 гектарни ташкил қилади.
*Ер участкасини ажратиш деб ернинг эгаси тегишли битимларнинг асосида ўз участкасини бошқаларнинг ҳисобига ўтказиб беришга айтилади.
«Шундай қилиб, тергов давомида бу жиноятни уюштиришга прокуратуранинг, Сўқулуқ туманининг Давлат рўйхатга олиш хизматининг ҳамда “БМЗ” ОАЖ ходимларининг тўғридан-тўғри алоқаси борлиги аниқланди», — деб билдиришди МХДҚдан.
Мазкур схемага алоқадор бошқа одамларни қидириш ва тергов ишлари давом этаётгани таъкидланди.
Бишкекнинг машина қурувчи заводи — эски В.И. Ленин номидаги заводнинг ҳуқуқий вориси. Заводнинг асосчиси бўлиб Давлат мулк фонди ҳисобланади.