«Бегона юртда ишлаш қандай қийин экнини тушунаман» — Садир Жапаров мигрантларга мурожаат қилди

425

Президент Садир Жапаров Мигрантларнинг халқаро куни муносабати билан иш излаб ватанидан узоққа кетишга мажбур бўлган қирғизистонликларга мурожаат қилди.

«Сизлар она ватандан олисда, чет ўлкаларда юрт соғинчи, оила айрилиғига қарамай, рўзғор тебратиш мақсадида жонингизни аямай ишламоқдасизлар. Муҳожир бўлиб, бегона юртда, бегона элда ишлаш қандай қийинчиликлар билан ўтишини яхши тушунаман», — деди давлат раҳбари.

У фуқаролар иш излаб давлатдан кетишга мажбур бўлмаслиги учун миграция вазиятини яхшилага йўналтирилган чоралар қабул қилиш бўйича фармонга қўл қўйиб, минстрлар кабинетига давлатда иш ўринларини тузиш топшириғи берганини билдирди.

«Биз шунчаки малакали мутахассисларни олиб қолишимиз шарт. Маълумки, қайси соҳада бўлмасин, унинг равнақи ва гуллаб-яшнашига энг катта ҳиссани ўз ишининг усталари қўшади. Бундай инсонлар, хусусан, таълим ва соғлиқни сақлаш соҳаси мутахассислари ўз юртида муносиб яшаб, меҳнат қилиб, келажак авлодга теран билим бериб, халқимиз соғлигини асраши зарур, – деди президент.

 * Қирғизистонда таълим ва соғлиқни сақлаш тармоғининг молиялаштирилиши яхши эмас, мутахассисларнинг маошлари оз ва улар доимо босим остида. Улар ҳам давлат ходимлари, лекин айрим вазирлик ва махсус идораларининг ходимлари каби давлатдан уй-жой олишмайди.

Президент саноатни ривожлантириш орқали қирғизистонликларга янги иш ўринларини тузишга ваъда берди.

«Бугун саноатни қайта тиклашга катта эътибор қаратилмоқда, ишхона очиш борасида бир қатор тадбирлар амалга оширилди. Масалан, Қора-Болта гилам комбинати қайта ишга киргизилмоқда. Яқин йилларда жой-жойларда саноат, машинасозлик парклари, пахта-тўқимачилик кластерини ва фабрикани, бир неча цемент заводларини қуриш ҳамда бошқа лойиҳалар малакали, замонавий технологиялар билан ишлаш салоҳияти бор мутахассисларни талаб қилади. Албатта, бунинг бари янги иш ўринлари», — деди президент.

Президент мигрантлар ҳуқуқлари поймол этилаётганига ҳам эътибор қаратди. Қирғизистонлик муҳожирларнинг аксарияти Россияда ишлайди ва улар кўп ҳолларда камситишларга учрайди. Аввалроқ, Россиянинг «Новая газета» газетаси муҳожирларга қарши шубҳали жиноий ишлар, улар дуч келаётган таъқиблар ва навбатдаги сайловлар арафасида мигрантларга қарши кайфият кучайгани ҳақида бир неча бор ёритган эди. Муҳожирлар ҳуқуқлари ҳимоячиси Валентина Чупик бу каби ҳолатлар ҳақида бир неча бор гапириб, Қирғизистон дипломатик миссиясининг мигрантлар ҳуқуқларини ҳимоя қилишдаги пассивлигидан шикоят қилган.

«Яна бир жиддий муаммо — меҳнат мигрантларининг ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш. Бундай муҳим масалани эътибордан четда қолдирмаслигимиз керак», — деди Садир Жапаров.