ҚДТАнинг биносида шифокорларга ва Адинай Мирзабековага бағишланган мурал пайдо бўлди

457

Бишкекдаги Қирғиз давлат тиббиёт академиясининг 7-ётоқхонаси биносида шифокорларга ва Адинай Мирзабековага бағишланган мурал пайдо бўлди.

Сурат: vesti.kg

Мурални ОЎЮнинг талаби билан суратчи Марлен Бакчиев чизгани маълум. Муралнинг умумий майдони 200 квадрат метр.

Деворнинг бир қисмига суратчи 2020-йилнинг 13-июлида коронавирус касали кучайиб турган вақтда вафот этган кўнгилли Адинай Мирзабековани жойлаштирган.

Деворнинг иккинчи қисмида Қирғизистон байроғининг фонида тиббиёт ходимларига гул таклиф қилаётган кичик ёшдаши қизнинг сурати тасвирланган.

Касалга чалинганларни даволаш вақтида вафот этган

21 ёшдаги Адинай ҚДТАнинг бешинчи курсида ўқиб, COVID-19 юқтирганлар ётган стационарда беморларни даволаб, кўнгилли бўлиб ишлаб юрган. У 2020-йили 13-июлда вафот этган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ўша куни кечаси Адинайнинг аҳволи бирдан ёмонлашиб, бўғинлари тортиша бошлаганини билдирган. Шифокорлар қизни 40 дақиқа ҳушига келтириш ҳаракатини кўришган, аммо у бунга қарамай вафот этган. Кейин ҳукумат Адинай икки томонлама пневмония бўлганини айтган.

Аммо марҳумнинг ҳамкасблари ва яқинари Адинай соғлиғидан шикоят қилмаганини, клиниканинг раҳбарияти қизнинг ўлими учун жавобгарликдан қутилиб кетиш учун уларга босим қилаётганини айтишган.

Айни вақтдаги президент Сооронбай Жээнбеков Адинайнинг оиласидан хабар олиб, ўз жонини аямай қилган кўнгилли меҳнати ва коронавирус инфекциясига қарши курашишга қўшган ҳиссаси учун талаба қизни «Эрдик» медали билан (вафотидан кейин) мукофотлаш фармонига қўл қўйган.

2021-йилнинг 12-июлида Бишкекдаги ҚДТАнинг биносига Мирзабековага бағишланган эсталик очилган.

Бронзадан ясалган бюстни Мирзабекованинг курсдошлари ўрнатишган — улар 2021-йилнинг битирувчилари бўлишган. Тадбирга ҚДТАнинг ректори Индира Кудайбергенова, ўқув юртининг ходимлари, ундан ташқари, Адинайнинг қариндошлари ва гуруҳдошлари қатнашган.